⚡️ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 6,6 млрд долларга ошди
Жорий йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 41,18 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йил Жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин кўтарилиши, олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишида асосий омил бўлган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йил давомида олтин нархларининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўринни эгаллади. Хусусан, 2024 йил бошида олтиннинг бир троя унцияси 2 000 доллардан бошланган бўлса, бу кўрсаткич йил охирида 2790 доллардан ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи қолдиғи 39,1 млрд доллардан иборат эди.
👉@KOSONSOY