Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида корхонасидан меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга қайтган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши натижасида Корея Республикасидаги корхонасига етиб бора олмаётган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар натижасига кўра, айни вақтда меҳнат таътили олиб Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган фуқароларни Корея Республикасига юбориш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Корея Республикаси талабига биноан мазкур давлат ҳудудига киришдан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда фуқаролар томонидан Кореяда 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимини тузиши ҳамда Ўзбекистонда белгиланган тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан фуқаронинг розилик битимида кўрсатилган ўзини-ўзи яккалаш жойи ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра, фуқаролар томонидан ўзини-ўзи яккалаш жойи карантин қоидаларига тўғри келган тақдирда, фуқароларга Корея Республикасига кириш учун рухсат берилади.
Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, фуқаролар томонидан тўлдирилган розилик битимида ўзини-ўзи яккалаш жойи тўғрисидаги маълумотлар нотўғри берилганлиги ёки иш берувчининг бу ҳақда хабарсиз эканлиги аниқланмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Розилик битимини тўлдиришдан олдин иш берувчингиз билан карантинда сақлаш жойини аниқлаштириш ҳамда ҳаққоний маълумотларни розилик битимига киритишингизни сўраймиз. Сиз томондан нотўғри берилган маълумотлар Корея Республикасига кириб бормаслигингизга ҳамда Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
Корея Республикасидаги эпидемиологик вазият туфайли ишчи визасига эга фуқароларнинг Корея Республикасига мавжуд чартер рейс орқали кириб боришлари чекланган бўлиб, (бир рейсда 60 нафаргача) уларнинг рўйхати энг аввало фуқароларнинг ID карта амал қилиш муддатига асосан шакллантирилади (виза амал қилиш муддати).
Юқоридагиларни инобатга олиб Сизлардан ушбу вазиятдан тўғри хулоса чиқаришингиз ва розилик битимида кўрсатган маълумотларингиз тўғри эканлигига шубҳалансангиз зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 71-202-33-55 (41, 46) телефон рақамига мурожаат қилишингиз сўралади.
@topikgokr