👨🏻💻Кўп ўтириб ишлаш нима учун жуда зарарли?!
Замонавий касблар ривожланиши билан, доимий ўтириб ишлайдиган беморлардан келаётган мурожаатлар доимгидан кўпроқ бўляпти. Келинг узоқ ўтириб ишлаш зарарлари ҳақида тўхталсак:
- Қон ва лимфа димланиши. Камҳаракат иш, ҳаёт тарзи оқибатида қон ва лимфа айланиши камаяди ва танада шишлар, варикоз, тромблар ҳосил бўлиши ошади.
- Диск чурраси. Узоқ ўтириш натижасида умуртқаларга компрессор юклама тушади ва бу грижага сабаб бўлади.
- Мияда қон айланиши бузулиши. Юқорида ёзган сабабларимиз ўз ўзидан бош ва орқа мияда қон айланиш бузулишларига сабаблиги сир бўлмаса керак ;)
- Ички аъзолар дисфунксияси. Танафуссиз кўп ўтириб ишлаш айниқса ичаклар ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади.
🎯Тавсия: Иш орасида ҳар 30-40 дақиқада танаффус қилиб - машқлар қилишга одатланинг.
- Кўпроқ пиёда юришга ўтинг ва буни керакли инсонларга улашинг. Бу юқоридаги салбий оқибатларни камайтиришда анча ёрдам беради.
©️Др. Жўраевжон