Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида жойлашган халқ орасида "Афғон қурилиш ҳом ашё моллари" бозори сифатида танилган савдо майдони бугунги кунда аянчли ҳолатга келиб қолган.
⚡️ @Jizzax 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q
Бозорнинг ҳозирги аҳволи:
Ҳудудда 30 га яқин тадбиркорлар ўз савдо дўконлари билан фаолият юритиб келмоқда. Бироқ бозор атрофи чиқиндилар билан тўлиб кетгани ташриф буюрувчилар учун ноқулайлик туғдирмоқда.
Озодаликка эътибор берилмаслиги нафақат савдо муҳитига, балки шаҳар кўринишига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Электр энергияси тармоқлари эса хавфли ҳолатда. Очиқда ётган электр симлари фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги трансформаторлар ҳам таъмирталаб аҳволда.
Инфратузилма муаммолари:
Бозорга кириш йўлаклари ва унинг ичидаги кўчалар ҳам таъмирга муҳтож.
Йўллардаги чуқурликлар харидорлар ва сотувчилар учун катта ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Айниқса, оғир юклар билан ҳаракатланувчи тадбиркорлар учун бу жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, бозордаги баъзи қурилишлар ҳам меъёр ва талабларга мутлақо мос эмас. Баъзи тадбиркорлар ўзларига ажратилган ҳудуддан ташқарида ҳам маҳсулот сотиш билан шуғулланиб, ноқонуний қўшимча қурилишлар ҳам борлигини кўриш мумкин.
Бу эса бозорда тартибсизликни келтириб чиқармоқда.
Йўлларнинг ёпилиши ва ўзбошимчалик:
Бозор ҳудудида эътиборни тортган яна бир ҳолат — айрим тадбиркорлар ўзбошимчалик билан йўлни ёпиб, уни савдо майдонига айлантирган.
Бу эса йўл ҳаракати ва пиёдалар учун жиддий ноқулайликлар туғдирмоқда.
Шаҳримизнинг марказида жойлашган мазкур савдо мажмуаси бугунги кунда тартиб-интизом ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга келиб қолган. Бу эса бозор учун масъул мансабдор шахсларнинг эътиборидан четда қолганини кўрсатади.
Ҳар бир шаҳарнинг тараққиёти, тозалиги ва тартиблилиги унинг аҳолиси ва мутасадди ташкилотларининг масъулиятига боғлиқ.
Шундай экан, ушбу бозордаги муаммоларни бартараф этиш учун жавобгар идоралар тезроқ чора кўриши мақсадга мувофиқ.
⚡️ @Jizzax 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q