Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
Бир сичқон доимо мушуклардан қўрқиб яшар эди. Бу ҳолатига раҳм қилган сеҳргар уни мушукқа айлантирди.
Аммо у бу гал итлардан қўрқа бошлади, шунда сеҳргар уни итга айлантирди.
Ит бўлганидан кейин эса йўлбарслардан қўрқиб қолди. Шундай қилиб, сеҳргар уни йўлбарсга айлантирди.
Лекин у бу сафар овчилардан қўрқа бошлади.
Бу ҳолни кўрган сеҳргар охири чидай олмади ва уни яна аввалги ҳолатига – сичқонга айлантириб қўйди.
Шунда у шундай деди:
"Мен қанча ўзгартирсам ҳам фойдаси йўқ, чунки сенда сичқоннинг юраги бор."
Агар ўзгармоқчи бўлсанг, аввало қалбингни ўзгартиришдан бошла.
Қалб касалликлари муолажаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таолога Ислом ва имон неъмати билан сизу бизни неъматлантиргани учун чексиз шукроналар айтамиз! Зеро, Аллоҳ таоло бу дини орқали бутун инсоният ҳаёти даврида ҳам жисмонан, ҳам қалбан яхши яшаш учун барча мушкулотларнинг ечимини Қуръони карим ва суюкли Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари орқали билдириб қўйган. Инсоният тобора ақли расо ва илм-тафаккурда чўққиларга чиқа бошлаган сари, ўзаро муомалаларда жамиятдаги муаммолар сони ва уларнинг тури кўпайса кўпаймоқдаки, лекин бутунлай йўқ бўлмаяпди. Чунки аксарият муаммолар инсоннинг қалби ва унинг касаллиги билан боғлиқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
Ер юзида яшаётган инсонларнинг ўз мезон ва андозалари бордир. Улар эркагу аёлдаги чиройли сурат ва гўзаллик, мол-дунёдаги кенгчилик ва мўлчилик, мансаб ва амалдаги фахрланишдир. Ушбу сифатлардан бирига эга инсонда албатта бошқалардан ўзини устун қўйиш ва ўзини кучли деб ҳис қилиш бор. Аммо еру осмонларни яратган Аллоҳ таолонинг Ўз мезон ва андозаси борки, у ҳам бўлса эрта қиёмат кунида инсонларнинг қалби ва амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади. Юқоридаги ояти каримада ҳам шунга ишорат қилинган.
Шуни таъкидлаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай деганлар:
Шунингдек, Аллоҳ таоло:
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
Бир сичқон доимо мушуклардан қўрқиб яшар эди. Бу ҳолатига раҳм қилган сеҳргар уни мушукқа айлантирди.
Аммо у бу гал итлардан қўрқа бошлади, шунда сеҳргар уни итга айлантирди.
Ит бўлганидан кейин эса йўлбарслардан қўрқиб қолди. Шундай қилиб, сеҳргар уни йўлбарсга айлантирди.
Лекин у бу сафар овчилардан қўрқа бошлади.
Бу ҳолни кўрган сеҳргар охири чидай олмади ва уни яна аввалги ҳолатига – сичқонга айлантириб қўйди.
Шунда у шундай деди:
"Мен қанча ўзгартирсам ҳам фойдаси йўқ, чунки сенда сичқоннинг юраги бор."
Агар ўзгармоқчи бўлсанг, аввало қалбингни ўзгартиришдан бошла.
Қалб касалликлари муолажаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таолога Ислом ва имон неъмати билан сизу бизни неъматлантиргани учун чексиз шукроналар айтамиз! Зеро, Аллоҳ таоло бу дини орқали бутун инсоният ҳаёти даврида ҳам жисмонан, ҳам қалбан яхши яшаш учун барча мушкулотларнинг ечимини Қуръони карим ва суюкли Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари орқали билдириб қўйган. Инсоният тобора ақли расо ва илм-тафаккурда чўққиларга чиқа бошлаган сари, ўзаро муомалаларда жамиятдаги муаммолар сони ва уларнинг тури кўпайса кўпаймоқдаки, лекин бутунлай йўқ бўлмаяпди. Чунки аксарият муаммолар инсоннинг қалби ва унинг касаллиги билан боғлиқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
“У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)” (Шуаро сураси, 88-89 оятлар).
Ер юзида яшаётган инсонларнинг ўз мезон ва андозалари бордир. Улар эркагу аёлдаги чиройли сурат ва гўзаллик, мол-дунёдаги кенгчилик ва мўлчилик, мансаб ва амалдаги фахрланишдир. Ушбу сифатлардан бирига эга инсонда албатта бошқалардан ўзини устун қўйиш ва ўзини кучли деб ҳис қилиш бор. Аммо еру осмонларни яратган Аллоҳ таолонинг Ўз мезон ва андозаси борки, у ҳам бўлса эрта қиёмат кунида инсонларнинг қалби ва амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади. Юқоридаги ояти каримада ҳам шунга ишорат қилинган.
Шуни таъкидлаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва молларингизга назар солмайди, балки Аллоҳ сизларнинг қалбларингиз ва амалларингизга боқади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шунингдек, Аллоҳ таоло:
“Ахир, кўксини Аллоҳ Ислом учун (кенг) очиб қўйган, ўзи эса, Парвардигори (томони)дан нур (ҳидоят) узра турган киши (бошқалар билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган кимсалар ҳолига вой! Улар аниқ залолатдадирлар” (Зумар сураси, 22-оят).
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло:
“Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?! (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнгра (пайғамбарларидан кейинги)муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Уларнинг кўпи фосиқ (итоатсиз)дирлар!” - дейди (Ҳадид сураси, 16-оят).