Скутер эгаларига муҳим эълон!
Ҳурматли Миришкор тумани Жейнов ва атрофдаги маҳаллар аҳолиси!
Жорий йилнинг 22-февраль шанба куни соат 9:00 дан 12:00 гача Миришкор туман "Жейнов","Айзабод","Балуж", "Қурама","Чаманзор","Олтин бошоқ", "Дўстлик" маҳалла аҳоли фуқаролари учун Миришкор тумани Жейнов шаҳарчасидаги ИИБ идораси (олдинги қишлоқ фуқаролар йиғини идораси) бўлинмаси томонидан скутерларни расмий рўйхатга олиш жараёни ўтказилади.
✅ Паспортингиз (шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат)
✅ Ўзингизга тегишли скутер билан келишингиз талаб этилади.
Барча скутер эгаларига ўз вақтида келиш тавсия этилади! Қонунчилик талабларига риоя қилинг, ҳужжатларингиз расмий бўлсин!
Мурожаат учун +998973832655 Жейнов участка инспектор Комил Абдиев
Миришкор тумани ИИБ ЖХХ ЙХХБ бўлинмаси