#Танқидчи vs #Аламзада
У(лар), ижтимоий тармоқларда анча фаол эди. Катта муаммоларни қўяверинг, ҳатто кичик муаммоларни ҳам чиройли тарзда, нозик тарафларини кўрсатиб танқид қиларди. Унга қойил қолардим. Яширмайман, унга ҳавас қилган ўринларим ҳам бўлган. Унинг ҳар бир постию комментларини кузатиб борардим. Ишончим комил эдики, у халқпарвар, ҳақиқатгўй ва адолатпеша зот эди. Унинг нияти холислиги ҳақида ҳар бир ёзган ҳарфлари хор бўлиб куйлаб турарди. Яъни, машҳурликка интилиш, риё ва ҳоказо салбийётларни унда умуман сезмасдим.
Кунлар, ойлар ва ҳатто бир неча йиллар кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Мен билган авлиё ҳам секин-секин ўзгариб борарди. Афсуски, бу ўзгариш ёмон томонга эди. Хуллас, моҳир ва холис танқидчи кўз ўнгимда кажбас аламзадага айланган эди...
Холис танқид энг катта савоб иш. Холисликни қалбда мудом сақлаб туриш эса энг қийин амал экан. У сабр қилолмади, мен тан берган танқидчи бошқаларнинг танқидини кўтаролмади. Ҳа, кимнидир танқид қилган одам ўнта танқидга тайёр тураверсин экан. Билдимки, бу борада одамлар «қарздор» бўлиб қолишмас экан.
Майли, тақдир экан, ўша танқидчи(лари)мизни бой бериб қўйдик. Мен айтмоқчи бўлган нарса, бу ҳолат ҳар танқидчига ибрат бўлсин. Хусусан, Камина’га! Биласиз, синчков, сезгир ва танқид қилишга ўта мойилман. Таниган танимаганларимнинг имло хатоларини топиб юришим бунга бир мисол.
Сўзимни илтимос билан тугатмоқчиман: Танқидчиларим, илтимос, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сиз каби синчков сардорлар керак бизга! Сабр қилинг, танқидингиз натижасини кўрмасангиз ҳам Аллоҳ таолодан савоб умид қилинг. Фикри-зикрингиз холисликни йўқотмаслик ва аламзадага айланиб қолмаслик бўлсин. Кўп гувоҳ бўлдим: танқидчиликнинг охири аламзадалик экан...
#Жаноб_Камина-186