“Сити” Ҳусановга Мадридга бориши учун алоҳида самолёт ажратди
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичининг жавоб ўйинига, Мадридга етиб бориши учун алоҳида самолёт ажратди. Бу ҳақда Telegram'даги “Penalty” саҳифаси хабар берди.
Гап шундаки, ўзбекистонлик футболчи янги Шенген визасини Греция орқали олгани боис “Сити” Испания чегарасида муаммо бўлмаслиги учун Ҳусановга алоҳида самолёт ажратган. Бу самолёт Манчестер-Афина-Мадрид йўналишида парвозни амалга оширди.
Шу боис Абдуқодир жамоадан кейинроқ Мадридга етиб борган. Гарчи Ҳусанов тунда Мадридга етиб борган бўлса ҳам, Мадридда уни меҳмонхона олдида анчагина ОАВ кутиб олди.
Маълумот учун, “Реал” ва “Манчестер Сити” ўйини Тошкент вақти билан 20 февралга ўтар кечаси, соат 01:00 да бошланади. Мазкур учрашувда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушиши кутилмоқда.
👉 @jahon_uzz