--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
12. ИЛМ, ҲИЛМ, ТАҚВО ВА
ОФИЯТ СЎРАШ ДУОСИ
اللهم أغنني بالعلم وزيني بالحلم وأكرمني بالتقوى وجملني بالعافية
Аллоҳумма ағниний бил ъилми ва заййинний бил ҳилми ва акримний биттақво ва жаммилний бил аъфия.
Маъноси:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак дуоларидан бирида бундай дедилар: «Ё Аллоҳ, мени илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зийнатлантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан мени гўзал қил».
Шарҳ:
Бу муборак дуода Аллоҳ таолодан дунё ва охиратнинг энг буюк саодати бўлган тўрт нарса сўралмоқда. Биринчи илм, иккинчи ҳилм, учинчи тақво, тўртинчи офият.
Инсониятнинг шон-шарафи илм билан, зийнати ҳилм билан, Аллоҳ наздидаги қадри тақво билан, дунёдаги муваффақияти эса офият билан қиймат топади.
Илм инсоният учун жуда катта нурдир. Ундан айрилиб бўлмайди, илмдан маҳрум бўлган жаҳолатда қолади. Ҳар бир муваффақият илмга боғлиқ ва илмнинг кўпайиши билан саодатга эришилади. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу муборак дуоларида: «Аллоҳумма ағниний бил иълми», яъни: «Ё Раббим! Мени илм билан бой қил», деганлар.
Бошқа бир ҳадисда ҳам умматларига бешикдан қабргача илм талаб қилишни буюрганлар. Бу ҳадиси шарифни ўқиган бир инглиз олими ўз китобида: «Ҳеч бир киши ҳазрат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) каби ўз қавмини илмга бу даражада ташвиқ қилмаган, бунчалик қисқа ва катта маъноли сўз айтмаган», деган экан.
Дуода сўралган ҳилм эса энг юксак инсоний фазилат саналади. "Ҳилм" луғатда юмшоқлик, деган маънони ифодалайди.
Дуода зикр қилинган "тақво " эса ёмонликдан қочиш маъносини ифодалайди. Инсон ёмонликдан узоқлашган сари инсон эканини тушуниб боради. Ҳақиқий инсонга хос либосни тақволи инсонларгина кияди.
Бу муборак дуодаги офият ҳам ҳаётдаги энг муҳим дастурлардандир. Ҳаётда бундан буюк неъмат йўқ. Шу сабабдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадис сўнгида «Ва жаммилний бил ъафия», дея Аллоҳдан офият сўраганлар.
Бу тўрт дастур моддий ва маънавий ҳаётимиздаги энг катта тилакдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсон камолоти учун бизга шу тилакларни ўргатмоқдалар. Саодат мана шу тўрт дастурга боғлиқ. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу дастурларини тушуниб, ихлос билан амал қилганлар нақадар бахтли инсонлардир!
«ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI