--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
Аллоҳ таолонинг инсонларга берган энг катта неъмати Қуръони Каримдир. Бу неъмат шукронаси унга амал қилиш билан адо бўлади. Роббимиз Қуръони Карим тиловатини Ўз раҳматининг нозил бўлиши воситаси қилди. Баъзилар, нодонлик билан, «Қуръони Каримни тушунмасдан ўқишнинг нима фойдаси бор?» дейдилар. Улар Қуръони Каримни инсон қўли билан ёзилган китобларга қиёс қилиб, тушунмай ўқиш ортиқча иш деб ўйлайдилар. Бу нотўғри фикрдир. Зеро, Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи, дунёю охиратда нажот топиш калити бўлиб, унинг ҳар бир сўзи нурдир. Шу сабабли уни тушунмасдан туриб ҳам тиловат қилиш савоб ва баракадир.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ ، قَالَ: سَمِعتُ رَسُولَ اللَّهِ يَقُولُ: «مَنْ قرأ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ ، فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا ، لَا أقول: ألم حَرْفٌ، وَلَكِنْ أَلِفُ حَرْفٌ، وَلَامُ حَرْفٌ، وَمِيمٌ حَرْفٌ .. رواه الترمذي.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик етади. Бир яхшилик ўнта яхшиликка тенгдир. «Алиф. лаам, мим» ни бир ҳарф демайман. Балки, «алиф» бир ҳарф, «лаам» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир»
деганларини эшитдим».
Имом Термизий ривояти.
Демак, алиф, лаам, мим», деб тиловат қилинса, Ўттизта савобга эга бўлинади. Мазкур ҳадисда ояти кариманинг маъноларини тушуниб ёки тушунмай тиловат қилган кишилар ораси фарқланмаган. Чунки «алиф, лаам, мим» нинг маъноси ҳеч кимга маълум эмас. Зеро, у муташобиҳ оятлар сарасига кирувчи ҳуруфу муқаттаот (кесик ҳарф) лардандир. Барчага маълумки, бу ҳарфларнинг маъносини фақат Аллоҳ таоло билади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда мазкур ҳарфларни мисол қилиб келтирганларидан, Қуръон тиловатининг савоби фақат тушуниб тиловат қилиш учун эмаслиги, балки тушунмасдан қилинган тиловатга ҳам берилишимаълум бўлади.
Тасаввур қилинг, «Алиф, лаам, мим» ни ўқиганда ўттизта ажрга эга бўлинар экан, бир бет ёки сурани тўлиқ ўқигани учун қанча савоб етар экан-а?!
Шу боис ҳар бир мусулмон тонгда, бошқа ишларга киришишдан олдин озгина бўлса ҳам Қуръон тиловат қилишни одатга айлантириши, агар ортиқча вақти бўлмаса, бир поранинг тўртдан бирини ёки ҳеч бўлмаса бир бет ўқиши лозим. Шундай қилинса, номаи аъмолда кундан-кунга савоб захираси кўпайиб боради.
Шунингдек, ҳар бир мусулмон Қуръони Каримдан маълум бир сураларни ёддан ўқишни ўрганиб, ўрни келганида китобга қарамай тиловат қила олиши лозим. Шундай қилса, айланиб юриб ҳам номаи аъмолида яхшиликларни қўшиб боришга қодир бўлади. Ҳазрати ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни қорни (ҳофизаси) да Қуръони Каримдан озгина ҳам бўлмаса, у бир вайрона уй кабидир». (Имом Термизий ривояти)
«ЕНГИЛ АМАЛЛАР» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI