--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
РАМАЗОН ИФОРИ
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан ўша нарсани ифорини сеза бошлайди.....
Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ, соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон боракали ой, тунлари ҳам, кунлари. ҳам узок, давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат. Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.
ЭЛЧИ
Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатта ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра давлат бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади. Яъни элчиларнинг икром қилиниши давлат раҳбарига иззат-икром кўрсатиш билан баробар, аксинча элчига нисбатан бепарволик, беҳұрмат муносабатда бўлиш давлатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Элчининг ўлдирилиши ўша давлатта уруш эълон қилганликнинг белгиси эканлиги ҳам хаммага маълум....
Ойларнинг султони Рамазонни меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик? Унга ўзи муносиб бўлган ҳурматини кўрсата олдикми, эҳтиром билан кузатишга тайёрмизми?! Ҳали ҳам фурсат бор. Рамазон тадоригига имкон бор!
Аллоҳ таоло барчаларимизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб, ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин!
РАМАЗОН ЯҚИН!
Азон кишиларга намоз вақти бўлганини эслатади, Дунё ишлари, турмуш ташвиши билан югуриб-елиб юрганлар азон овозини эшитиши билан намоз вақти, нажот палласи келганини билишади ва ибодатларини адо этиш учун тайёргарлик кўра бошлашади
Лекин шундай инсонлар ҳам борки, улар намозга муштоқ, ҳар сафарги Роббилари билан бўладиган мулоқотни дилдан соғиниб, интиқлик билан кутишади. Айнан ўшалар азон садолари янграмасидан масжидга интилишади. Аллоҳнинг байтида намоз вақтини кутиб. зикр, дуолар билан машғул бўлишади. Улар доимо хушёр, намоз вақти кирганини англашлари учун азонни эшитишлари шарт эмас.
Худди шунингдек, орамизда ойларнинг султони Рамазон келаётганини огоҳлантириш лозим бўлганларимиз талайгина.
Рамазон яқин! Рамазонга оз қолди! Рамазонга тайёрланинг!
Роббим! Бизларни яқинларимиз билан бирга офиятда Рамазонга етказгин!
«РАМАЗОН СОҒИНЧИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI