Таҳрирсиз мурожаат.
#мурожаат
Жиззах шаҳри “Beeline” алоқа оператори офиси олдидан Қозон федерал университети Жиззах филиали (халқ тилида Казанский университет)га ўтиш жойида пиёдалар йўлакчаси мавжуд. Лекин ушбу пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтган ҳар бир пиёда йўлакнинг икки бошидан ҳам ариққа бориб тақалади.
Йўлакни ёш бола етаклаган, коляскада ёш болани олиб ўтаётган ёки кекса ёшдаги пиёдалар кесиб ўтса, ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, шу атрофда кўзи ожизлар учун ажратилган уй, жамият ва мактаби мавжуд. Бу йўлакдан кўзи ожизлар ҳам тез-тез бўлмаса ҳам, баъзида ўтишига тўғри келиб туради.
Масъуллар ушбу йўлакни шаҳарсозлик нормаларига ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатлари учун қулай мослаштириш чораларини кўришлари мақсадга мувофиқ бўларди.
Жамоат назорати