Избоскан туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
“Ҳудудгаз Андижон“ газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Избоскан туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишлар натижасида туманнинг Пойтуғ шаҳарчаси «Марказ» МФЙда яшовчи фуқаро Й. Х. хонадонида 79 дона (33 дона суюлтирилган газ тўлдирилган, 46 дона бўш) маиший газ баллонларини техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Шунингдек, хонадонда 3 дона тарози ва газни автомобилларга ўтказишга мослаштирилган 6 дона резина шланглар борлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
IZBOSKAN NEWS.UZ - Избоскандаги энг йирик медиа макон!
Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz
Боғланиш 👉 @Izboskan_user_bot