Ҳашарот бўлиб уйғонсангиз...
Франц Кафканинг машҳур ҳикояси “Эврилиш” – бу инсон ва жамият ўртасидаги тенгсиз муносабатлар ҳақидаги оғриқли асар.
Асар қаҳрамони Грегор Замза бир куни ҳашаротга айланган ҳолда уйғонади. Энг қизиғи, бу ғайритабиий ҳодиса унга эмас, атрофдагиларга жиддий таъсир қилади. Илгари оиласи учун барча оғирликларни ўз зиммасига олган Грегор янги ҳолатида улар учун фойдали бўлмай қолади. Шу ердан бошлаб оила ва жамият ундан узоқлаша бошлайди, ҳатто унга нисбатан нафрат уйғонади.
Ёзувчига кўра, инсон қадри унинг шахсий фазилатлари, ҳис-туйғулари ёки эҳтиёжларида эмас, балки жамиятга келтираётган манфаатида. Грегор ҳашаротга айлангач, фойдали бўлишдан тўхтайди ва шу заҳоти уни тарк этишади.
Кафка ҳикояси орқали муҳим саволларни ўртага қўяди:
1. Грегорнинг оиласи аввал унинг меҳнатидан манфаатланган бўлса, кейинчалик у ортиқча юкка айланганда, ундан бутунлай воз кечади. Демак, энг яқинларингизни ҳам моддият сизга боғлайдими?
2. Ҳашаротга айланган Грегор руҳан инсонлигича қолади. Аммо унинг ёлғизлиги уни борган сари узлатга тортади. Бу жараён инсоний муносабатлардан маҳрум бўлган ҳар қандай кишининг ички дунёсида кечадиган фожеани ифода қилади.
"Эврилиш"ни ҳар гал ўқишда янги маънолар топишингиз табиий. Чунки бу асар сизни жамият, оила ва инсон қадри ҳақида яна бир бор чуқур ўйлашга ундайди.
Савол, нима деб ўйлайсиз, сиз бир куни ҳашарот бўлиб уйғонсангиз яқинларингиз сиздан воз кечишадими? Ёки аксинча, сиз нима қилардингиз?