Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистонга таълим тизимини яхшилаш ва йўл инфратузилмасини янгилаш учун деярли 300 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Бу ташаббус иккита асосий лойиҳани ўз ичига олади.
Биринчи лойиҳа, 160,25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш бўлиб, у таълим сифатини оширишга йўналтирилади. Мазкур лойиҳа бўйича, 58 та инклюзив мактаблар ташкил этиш, 2431 та ўқув хоналари қуриш, салоҳиятни оширишга йўналтирилган ўқув дастурларини янгилаш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва ўқувчиларни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Иккинчи лойиҳа, 138,80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш бўлиб, у А373 йўлини модернизация қилишга йўналтирилади. Лойиҳа йўлни кенгайтиришни ўз ичига олган бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида вақтни тежаш ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга эришилади, шунингдек, минтақанинг транспортга бўлган эҳтиёжини яхшилашга хизмат қилади.