#қисқа_савол_жавоблар
Қарз бериш ва унинг оқибатлари учун жавобгарлик
Ассалому алайкум!
Битта моддий жиҳатдан қийналган маҳалладошимизга кичик бир дўконча қуриб тирикчилик қилишига ёрдам бермоқчимиз (шу баҳона рўзғори бут бўлармиди деган ниятда). Лекин бизни ўйлантирадиган нарса, у бизни ёрдам билан қурилган магазинда алкогол, нос ёки сигарет сотса биз хам бирдек жавобгар бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёрдам беринглар, имкон бўлса қўлига дастмояга пул йиғиб қарзи ҳасана қилиб қарз беринглар. Одатда қарздорлар қарз берган одамни айтганини қилади. Сизлар унга тиббиёт ҳам қоралаган ва шариат ҳам ҳаром қилган нарсаларни сотса топгани ҳам ейиши ҳам жоиз бўлмаслигини тушунтиринглар. Сигарет, нос ёки шу каби шариат ҳаром қилган нарсаларни сотмасин. Имкон борича ҳолидан хабар олиб туринглар. Валлоҳу аълам!
“Ислом молияси”дан изоҳ: агар шариатда ҳаром қилинган нарсалар сотиши аниқ бўлса, у ҳолда у одамга ёрдам бериш мақсадида уни молиялаштириб бўлмайди. Шунинг учун ёрдам беришдан олдин имкон борича бу масалани аниқлаштириб олиш керак бўлади. Лекин, буни аниқлашни иложи бўлмаса, у ҳолда яхши ният билан юқоридаги жавобда айтилганидек иш кўрилади. Барибир бошқа инсонни тўлиқ назорат қилиш имконсиз ва ҳар бир одам ўзи қилаётган ишлар учун ўзи масъул ҳисобланади. Валлоҳу аълам.