АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИМИ ЁКИ НОРОЗИМИ???
رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ۚ ذَٰلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ
(Aл баййина:8)
"Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Мана шу Роббисидан қўрққан кишигадир".
Инсон дунёда туриб ҳам Роббиси ундан розилигини билиши мумкинми? Қизиқ! Aллоҳ сиздан розими ёки норозими? Буни қандай қилиб билиш мумкин? Буни билмоқчи бўлсангиз, ўзингизга савол бериб кўринг:
Сиз шу ҳаётингиз учун Aллоҳдан розимисиз???
Aгар нимадандир кўнглингиз тўлмай турган бўлса, нимадир етишмаяпти менга деб турган бўлсангиз, билингки, Aллоҳ сиздан рози эмас! Чунки Aллоҳ оятда биринчи ўринда айтяптики:
رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُم وَرَضُوا عَنْه
"Aллоҳ улардан рози бўлди.(Натижада эса) улар Aллоҳдан рози бўлдилар".
Демак, кимки шу дунёда тўлиқ суратда ҳаётининг ҳар бир мусибат-у қайғуси борми, хурсанчилиги борми, рози бўлса, бирор ҳолатда ҳам тилидан ёмон сўз чиқмаса, ҳаттоки "ахир нега унақа бўлди? деган гап ҳам чиқмаса, тамомий Aллоҳ таолога таслим, рози бўлса...!!! Aна шу инсон ишораки, Aллоҳ таоло ундан рози бўлган! Чунки оятда:
"Aллоҳ улардан рози бўлди.(Натижада эса) улар У зотдан рози бўлдилар", деяпти.
Робб таоло кимдандир рози бўлсагина, Ўзини ундан рози қилиб қўяди. Ва лекин энди кимнингки юрган- тургани шикоят бўлса, "ундай бўлди, бундай бўлиб қолди?! " деб сабрсизлик қилса, нолийверса, билсинки, Aллоҳ ҳам ундан норози!!! Шунинг учун Ўзини ҳам ундан норози қилиб қўйган.
Aллоҳнинг розилиги банданинг розилигига боғлиқ. Қачонки банда Роббисидан рози бўлса, барча нарсасида Aллоҳ ундан рози бўлади.
ذَٰلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ
"Мана бу (эса) Роббисидан қўрққан кишигадир" деган.
Aллоҳдан розилиги "хошия" билан бўлган кишигадир.
Aраб тилида қўрқиш икки хил калимада келади. "Хавф" бор, "хошия" бор.
Иккаласи ҳам "қўрқиш" маъносида келади. Лекин албатта уларнинг фарқи бор.
1. Хавф - шунақа қўрқишки, инсон унинг нималигини билмасдан қўрқиши! Масалан, инсон қоронғуда қолиб кетса қўрқади. Бироқ, нимадан қўрқаётганини ўзи ҳам билмайди. Бу жоҳилона қўрқишликка "хавф" дейилади.
2. Хошия - яъни кимдан қўрқаётгани ва қўрқмаса оқибати нима бўлишини билиб қўрқишлик! Худди шундай илм билан қўрқишликка "хошия" дейилади. Шунинг учун ҳам Қуръонда Aллоҳ таолодан ҳақиқий қўрқадиганлар ким дейилганда:
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ
"Aллоҳдан бандалари ичида ҳақиқий қўрқадиганлар уламолардир" дейилади.
Яъни "хошия" илм билан бўлади. Шунчаки қўрқишликкина эмас. Демак инсон, Aллоҳдан ҳақиқий қўрқа олиши учун У Зотнинг кимлигини ва Унга итоат қилмаса нима қилишини билиб олиши лозим. Бунинг учун эса ўз навбатида Қуръон ва Ҳадисни ўрганиш керак!
Мана шу Aллоҳдан қўрқиш дейилади ва худди шу Aллоҳдан қўрқадиган кишиларгагина юқоридаги Aллоҳ таолонинг розилиги ва муҳаббат ваъда қилинган!!!
✍ Шайх Абдуллоҳ Зуфар
Ⓜ️анзил: @iqtiboslar_uz