ТУМАНЛАРДА
Ёсуман деб қўйибдилар туманни,
Кўзлар хира, бод бўғинлар қақшайди.
Парда ташлаб, оширади гумонни,
Туманларда хўтик тойга ўхшайди.
Туманларда мудроқланар фаҳминг ҳам,
Ўз жонингга келиб кетар раҳминг ҳам.
Соя ташлаб лопиллайди ваҳминг ҳам,
Намиққан йўл қўнғир сойга ўхшайди.
Ўз тубини ёритолмас чироқлар,
Бир қадамда яқинларинг йироқлар.
Кўзёшисиз ҳўл бўлади яноқлар,
Ўз қишлоғинг ўзга жойга ўхшайди.
Дуо кетган Қўқон туманларига,
Учкўприги, Бувайдаси... барига.
Шўнғийсан-да номаълумлик қаърига,
Ҳар одимда ҳолинг войга ўхшайди.
Халққа раҳмат, тутақиш йўқ, ёниш йўқ,
Арзи-дод йўқ, минғир-синғир нолиш йўқ.
Уй солишда бир-биридан қолиш йўқ,
Тўйин кўрсанг, Тошкентбойга ўхшайди.
Изларингни ямлаб ютгай туманлар,
Туман-туман булут тутгай туманлар.
Бошимиздан қачон кетгай туманлар?
Туманларда қуёш ойга ўхшайди.
✍️ Иқбол МИРЗО
2021
Ёсуман деб қўйибдилар туманни,
Кўзлар хира, бод бўғинлар қақшайди.
Парда ташлаб, оширади гумонни,
Туманларда хўтик тойга ўхшайди.
Туманларда мудроқланар фаҳминг ҳам,
Ўз жонингга келиб кетар раҳминг ҳам.
Соя ташлаб лопиллайди ваҳминг ҳам,
Намиққан йўл қўнғир сойга ўхшайди.
Ўз тубини ёритолмас чироқлар,
Бир қадамда яқинларинг йироқлар.
Кўзёшисиз ҳўл бўлади яноқлар,
Ўз қишлоғинг ўзга жойга ўхшайди.
Дуо кетган Қўқон туманларига,
Учкўприги, Бувайдаси... барига.
Шўнғийсан-да номаълумлик қаърига,
Ҳар одимда ҳолинг войга ўхшайди.
Халққа раҳмат, тутақиш йўқ, ёниш йўқ,
Арзи-дод йўқ, минғир-синғир нолиш йўқ.
Уй солишда бир-биридан қолиш йўқ,
Тўйин кўрсанг, Тошкентбойга ўхшайди.
Изларингни ямлаб ютгай туманлар,
Туман-туман булут тутгай туманлар.
Бошимиздан қачон кетгай туманлар?
Туманларда қуёш ойга ўхшайди.
✍️ Иқбол МИРЗО
2021