ҚЎШХАЁЛ
Отам билан мен бир супада,
Юлдуз живир-живир тепада.
Мени бир ўй ўйлантиради:
“Отам қачон уйлантиради?”
Отам ўйлар: “Ҳовли чолдевор,
Тўй қилишга ҳали пича бор”.
Юлдуз чақнар менинг ўйимда:
“Доллар сочсам, ўйнаб тўйимда”.
Оғир хаёл босар отамни:
“Учратсайдим Хизр – ҳотамни,
Ҳиммат қилса, сўйиб юзта қўй,
Бирор ҳафта берар эдим тўй”.
Тап-тап ерга тушар жоноқи,
Қалқиб кетар олманинг шохи.
Хаёлимда: “Асал қиз Гули,
Қопда эмиш отасин пули”.
Отам ўйлар: “Топволсам олтин,
Қаср солсам тўйдан ҳам олдин.
Қарасалар дўппини ушлаб,
Ғаним қолса бошига муштлаб!”
Мен ўйлайман: “Зўр нарса Нигор,
Отасининг мол бозори бор...”
Отам ўйлар: “Бўлиб бой ота,
Миниб юрсам тўйда Тойота.
Худо бизга изн берсайди,
Ҳоким бува қизин берсайди”.
Қўшни боғда “ҳммм” дейди новвос,
Хўрсинамиз бизлар жўр овоз.
Қандай яхши – саҳар паллада
Битта хаёл икки каллада.
✍️ Иқбол МИРЗО
2022
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
Отам билан мен бир супада,
Юлдуз живир-живир тепада.
Мени бир ўй ўйлантиради:
“Отам қачон уйлантиради?”
Отам ўйлар: “Ҳовли чолдевор,
Тўй қилишга ҳали пича бор”.
Юлдуз чақнар менинг ўйимда:
“Доллар сочсам, ўйнаб тўйимда”.
Оғир хаёл босар отамни:
“Учратсайдим Хизр – ҳотамни,
Ҳиммат қилса, сўйиб юзта қўй,
Бирор ҳафта берар эдим тўй”.
Тап-тап ерга тушар жоноқи,
Қалқиб кетар олманинг шохи.
Хаёлимда: “Асал қиз Гули,
Қопда эмиш отасин пули”.
Отам ўйлар: “Топволсам олтин,
Қаср солсам тўйдан ҳам олдин.
Қарасалар дўппини ушлаб,
Ғаним қолса бошига муштлаб!”
Мен ўйлайман: “Зўр нарса Нигор,
Отасининг мол бозори бор...”
Отам ўйлар: “Бўлиб бой ота,
Миниб юрсам тўйда Тойота.
Худо бизга изн берсайди,
Ҳоким бува қизин берсайди”.
Қўшни боғда “ҳммм” дейди новвос,
Хўрсинамиз бизлар жўр овоз.
Қандай яхши – саҳар паллада
Битта хаёл икки каллада.
✍️ Иқбол МИРЗО
2022
📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube