💃🏻 IDEAL QOMAT 💁🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


🌹Соғлом озиш ва фитнес машқлар
🌹Аёллар соғлиғи ва фарзанд тарбияси
🌹Соғлом турмуш тарзи
РЕКЛАМА БЎЙИЧА
@Bahtimga_Koz_tegmasin
Проектларимиз
@Sugdiyona
@Kosmetalogiya
@Rayhon_Ganiyeva
.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


​​РЕВМАТИЗМННИГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ

🗯 Пиёз. 3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда қайнатиб, эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан 1 стакандан ичилади.
Майдаланган пиёзни оғриётган жойга 20-30 минутдан 2-3 марта қўйиш керак.

🗯 Картошка. Қизил картошкани майда тишли қирғичдан чиқариб, оғриётган жойга қўйиб, иссиқ қилиб боғлаб олиш керак.

🗯 Қўй ёғиуни ишлатишдан олдин яхшилаб буғда эритиб олинади. Иссиқ ванна қабул қилгандан кейин оёқларни қуритиб олиб қўй ёғидан сурилади ва пахтали пайпоқ кийиб ётилади.

🗯 Чумоли мой. Чумоли мойининг 4 ош қошиғига 1 ош қошиқ бодом мойи аралаштириб, 20 кун давомида илиқ жойда сақланади. Вақт ўтгач, оғриётган бўғимларга ётишдан олдин суртилади.

🗯 Турп 3 ҳисса турп ширасига 2 ҳисса асал ва 1 ҳисса тиббий спиртнинг 70 фоизлиги билан аралаштирилади. Кейин ушбу малҳам билан баданнинг озор жойига енгил ҳаракат билан суртилади. Муолажани кечқурин ётишдан олдин амалга ошириш кера. Шунда самараси тезроқ билинади.
Бу малҳамни шиша идишда сақлаш талаб этилади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Оёқ хидланишини Фурациллин билан даволанг

Тайёрлаш: бунинг учун 3 та таблеткани 1 литр иссиқ сувда эритинг ва 5 минут қолдиринг. Кейин 2 литр илиқ сув қуйиб оёғингизни 10 минут ванна қилинг.

Қўллаш: Буни хар куни кечқурун 10 кун такрорланг. Қарабсизки нохуш хидлардан қутуласиз

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бел саломатлиги учун тимсоҳ машқлари

🔶Бу машқ бизга нима учун керак?
Биламизки хозирги пайтда кўпчилигда кузатиладиган касаллик умуртқа поғонаси грижаси хисобланади. Бу машқни бажариб туриш орқали сиз бу касалликни олдини оласиз

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


ПЕШОБ ТУТА ОЛМАСЛИК

🔶Янчилган кашнич уруғини тенг миқдордаги шакар билан аралаштириб, ҳар куни бир маҳал овқатанишдан ярим соат олдин истеъмол қилиш тавсия этилади.

🔶Қовун уруғи билан бодринг уруғини аралаштириб, янчиб, тайёр маҳсулотдан кунига бир маҳал еб турилса, сийдик тутолмаслик дардидан халос бўлади.

🔶Бундан ташқари, товуқ тухумини қовуриб еб туриш ҳам пешоб тутолмаганларга фойдали

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Ананас жигарингизга ёрдам беради

🔶 Ананас таркибидаги мева кислотаси жигарни тозалайди ва ўт пуфагидаги тошларни оғриқсиз эритади.

🔶 Бу мева ҳар кимнинг ҳам дидига мос келмайди, шунинг учун сизга ананаснинг пастки қисмини ейишни маслаҳат берамиз - бу энг ширин қисми

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО

Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйидаги тавсияларни ҳавола қиламиз.

🗯 Қуруқ йўтални ҳайдаш учун лимон ва асал кучидан фойдалансангиз бўлади.
Бунинг учун стаканга битта лимон суви эзилади. Унга 1 чойқошиқ асал қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳам 1 чойқошиқдан тез-тез, бир кунда 6 маҳал қабул қилинади.

Фақат ҳар қабул қилишдан олдин шифобахш воситани аралаштиришни унутманг.
Агар қуруқ йўтал анча босилганини ҳис қилсангиз, унда унинг миқдорини камайтиришни бошланг.
Дейлик, малҳамни бир кунда 3 маҳал қабул қилсангиз бўлади. Бундай қўлланма катталар ва болаларга бирдек ёрдам беради.

🗯 Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

🗯 Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

🗯 Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


ОЗИШНИНГ СОДДА, САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

Қуйидагиларга амал қилсангиз албатта яхши натижага эришасиз.

✔️ Эрталаб турганингиздан кейин ҳовлида гимнастика қилинг, кейин ярим соат югуринг. Югуролмайдиган бўлсангиз тез-тез юришга интилинг.
✔️ Музқаймоқ, пирожний, қандолат маҳсулотларини таомномангиздан чиқариб ташланг.
✔️ Тушликдан ва кечки таомланишдан сўнг яна гимнастика машқларини бажаринг, турган жойингизда қорнингизни ичингизга тортиб юринг.
✔️ Қўлингизни деворга қўйиб, бошингизни у ён, бу ёнга буринг.
✔️ Қорнингиз тўйиб кетгунча таом еманг, тўймасингиздан аввал қўлингизни артиб дастурхондан туринг.
✔️ Ёғда қовурилган таомлардан воз кечинг.
✔️ Кечки овқатни озроқ тановвул қилинг. Таом ўрнига творогга асал аралаштириб есангиз ҳам бўлади. Ҳар куни 2 маҳал ёғсиз қатиқ ичинг.
✔️ Бир кунда 2-3 дона кўк олма енг, қизил сабзи, қизил лавлагидан салатлар тайёрлаб тановвул қилинг.
✔️ Майонезли, сметанали салатлар, газли рангли сувлар ичманг.
✔️ Ҳатто сериаллар кўраётиб ҳам юриб туришингиз даркор.


МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

• Бадр ибн Абдуллоҳ Музаний розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен ризқ-рўзи кам бир одамман. Менинг мол-давлатимда барака йўқ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар: «Эй, Бадр ибн Абдуллоҳ! Тонгда уйғонган
вақтингда қуйидагиларни айт:

"Бисмиллааҳи ъалаа нафсии. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлии ва маалии. Аллоҳумма ардзинии бимаа қодзойта лии ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа таъхиро маа ъажжалта"

• Мазмуни:
Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Эй, Аллоҳ! Менга такдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳламай»

• Шундай қилиб, мен шу дуоларни айтиб юрдим ва Аллоҳ менинг молимга барака берди. Қарзларимни уздим. Ўзим ҳам, оила аъзоларим ҳам бадавлат бўлдик» (Муттақий Ҳиндий, «Канзул уммол»)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Томоқ оғриғидан бир кунда ҳалос бўлинг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Мияни рағбатлантириш учун ажойиб қўлланма

🔶Об-ҳаво ўзгаришини енгишга ёрдам бериш учун, мияни мазали ва фойдали аралашма билан озиқлантиришингиз мумкин.

🔶Рўйхат: олмани пластик қирғичдан ўтказинг ва олма массасини ярим апелсин шарбати билан аралаштиринг. 10 та ёнғоқ мағизини қўшинг (табга қараб майдалаб юборсангиз хам бўлади) Сўнгра массага 1 чой қошиқ асал қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Эрталаб ва кечқурун бир ой давомида оч қоринга бир ош қошиқ олинг


Уйқусида қўрқинчли тушларни кўрадиган кишилар учун

✅ Бир киши Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, ёмон тушлар кўришини, уйқудан чўчиб уйғонишини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уйқуга ётсанг ушбу дуони ўқигин, дедилар:

Аъузу бикалимаатиллаҳи аттааммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва мин шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятини ва ан яҳзурун»

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нима учун бошни ҳар куни ювмаслик кераклик ҳақида батафсил видеода тушунтирилган

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Асаблари чарчаганлар учун дамлама

✅ ФОЙДАСИ
;
• Қон босими тушади;
• Асаблар жойига келади;
• Стресс ва депрессияга қарши курашади...

РЕЦЕПТ; Дамламани тайёрлаш учун, ярим қошиқ укроп уруғини олинг ва 1 стакан қайнаган сувга қўшинг, тайёр бўлишини 20 дақиқа давомида кутинг. Озгина асал ёки шакар қўшсангиз бўлади. Кунига 3 махалдан, 3-5 кун давомида ичинг...

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Чиройли киприкларга эришишнинг қулай ва осон тартиби

✅ Кирпикларингизга витаминлар беринг

• Балиқ ёғи - 1 чой қошиқ
• Е витамини - 3 томчи
• Зайтун мойи - 3 томчи

✅ Яхшилаб аралаштирамиз ва кирпикларга қўллаймиз. Бу қўлланмани 1 ой давомида қўллаш кифоя

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


БОЛА ОЁҒИНИ ИЧКАРИГА ҚАРАБ БОСГАНДА...

🗯 Энди юришни бошлаган кўпгина болаларда маймоқлик ҳолати кузатилади. Бу уларга мувозанатларини сақлашга ёрдам беради. Боланинг бу ёшида мушаклар тонуси юқори бўлади ва ҳаракат вақтида оёқларни ичкарига тортиб юришга мажбур қилади. Агар бола тик турганда ва ўтирганда оёқлари тўғри бўлса ва фақат қадам ташлаганда оёқларини ичкарига қараб босса, бу ҳолатда болада ҳеч қандай нуқсон йўқ. Одатда, бу ҳолат бола 15 ёшга етгунга қадар тўғирланиб кетади.

Бу пайтда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
🗯 Тўғри юриш. Аммо сайр пайтида бола чарчаб қолмаслиги керак. У ҳаракат қилиши керак, лекин толиқиш мумкин эмас.

🗯 Оёқ кийимни тўғри танлаш. Энди юришни бошлаган болага юмшоқ ва кичик ўлчамдаги оёқ кийим кийдириб бўлмайди. Болдир суяги бўғимларининг фиксацияси учун қаттиқ ва қўпол ҳаракатланиши учун оёқ кийим ҳам қаттиқ бўлиши керак. Ёз ойларида оёқяланг ҳолда майда тош ёки қумнинг устига юришлари янада яхши самара беради.

🗯 Катта ёшдаги болалар сувда сузиши ва кескин ҳаракатли рақс турлари билан шуғулланишлари ҳам мушаклар тонусини яхшилайди.

🗯 Велосипед ёки конкида сайр қилмоқчи бўлган болага тўсқинлик қилманг. Бу бола учун жуда фойдалидир.

🗯 Бир йилда икки марта мутахассис назоратида массаж олиш ва тузли ванналар қабул қилиб туришлари керак


ИЙМОН ШИФОСИ

БУ ХИСЛАТЛАР


Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабий таранглик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Дуо қилинг! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Аллергияни тўхтатиш учун:

✅ Саримсоқ бўлаги эзилади ва 1 чой қошиқ сув билан аралаштирилади.

✅ Ҳар куни овқатдан кейин 4 кун давомида истеъмол қилинади. Сўнгра 3 кун дам олиниб, муолажа яна такрорланади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Овқатланиш учун энг мақбул вақтлар

Нонушта: соат 07:00 — 08:30 оралиғида тановул қилиш керак. Лекин 10:00 дан кеч қолмаслик керак.

Тушлик: соат 12:30 — 14:00 оралиғи яхши. Лекин 16:00 дан кечиктирмаслик керак.

Кечки овқат: 18:00 — 19:30 оралиғида овқатланинг. Лекин 21:00 дан кеч эмас. Ухлашдан 3 саот олдин истеъмол қилингани мақсадга мувофиқ

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг


Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.

• "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.

• "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ!

Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.

• Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади...


ПИЁЗ НИҚОБИ "ЁШЛИК МAНБAИ"

✅ Пиёзни майдалагичга солиб, асал қўшиб оламиз ва юзимизни ўсимлик ёғи ёки зайтун билан ёғлаб олиб, ёғли тери устида пиёз ва асал аралашмасини қўллаймиз. Бир қатлам қуриганида, яна икки марта бирма-бир ниқоб қўлланилади.

✅ Кейин илиқ сув билан ювиб ташлаб, юзинга пиёз ҳидини кетказадиган ва терини майинлаштирариган қатиқли ниқоб суриб қўямиз.

Ушбу ниқобни 10 кунлик танаффуслар билан 2 марта бажариш керак

Показано 20 последних публикаций.

507

подписчиков
Статистика канала