#САҲОБАЛАР_ҲАЁТИДАН
"Абдурраҳмон ибн Сахр розияллоҳу анҳу"
Абдурраҳмон Хайбар куни ўттиз ёшида эди. Туфайл ибн Амр Давсий розияллоҳу анҳу даъвати билан Исломни қабул қилди.
Исломни қабул қилгач Расулуллоҳни ортларидан Мадинага келди. Исломгача исми Абдушшамс эди, Расулуллоҳ уни Абдурраҳмонга ўзгартирдилар. Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу Асҳобус Суффа – Расулуллоҳнинг масжидларидаги суффада яшаб, у кишидан ҳадис эшитиш билан машғул бўлган саҳобаларнинг бири эдилар. Шу сабабли Исломга кеч кирганларига қарамай, саҳобалар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилган киши ҳисобланадилар. У киши 5374 та ҳадис ривоят қилганлар ва бу ҳадислар Тақий ибн Муҳаммаднинг муснадларида келтирилган.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу олти юз минг ҳадисни ёддан билардилар. Баъзилар у кишига: “Сиз ниҳоятда кўп ривоят қиласиз, ҳолбуки, муҳожир ва ансорлар бу ҳадисларни ривоят қилишмаган”, дея таажжубланиб сўрашса, у зот: “Менинг муҳожир биродарларим тижорат, ансор биродарларим деҳқончилик билан машғул эдилар. Мен эса ҳар доим Расулуллоҳнинг хизматларида бўлардим. Шу сабабли улар иш билан машғул бўлган вақтлари мен Расулуллоҳ билан бирга эдим. Мен “Асҳоби суффа” жамоъасининг бириман, улар унутсалар ҳам, мен ёдлаб олар эдим, дея жавоб берганлар. Имом Бухорий ривояти.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг ичида энг зеҳни ўткири эдилар. Бу ҳақда Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар у кишидан келтирган ривоятда:
“Эй Расулуллоҳ, сиздан кўп нарсани эшитаману ёдлаб қололмайман”, дедим.
У киши:
Ридойингни ерга ёз, дедилар. Ридойимни ёздим. Менга кўп ҳадис айтдилар. Айтган ҳадисларидан бирор нарсани эсимдан чиқармадим, дейдилар.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу вафотларига яқин, касал бўлиб ётганларида кўп йиғлардилар. У кишидан: “Нимага йиғлаяпсиз?”деб сўрашганида у зот: “Дунё учун йиғлаганим йўқ, балки йўлим узоқлигидан ва сафарим озуқаси камлигидан йиғлаяпман. Шундай йўлда турибманки, охири жаҳаннамми ёки жаннатми, билмайман, дер эдилар.
Шундай кунларнинг бирида, у кишини кўргани Марвон ибн Ҳакам келадилар.
Марвон Абдурраҳмонга:
“Аллоҳ сизга шифо берсин”, деганларида,
Абдурраҳмон:
Аллоҳим, Сенга йўлиқишимни севдим, Сен ҳам Сенга йўлиқишимни сев, дедилар.
Марвон ибн Ҳакам Абдурраҳмоннинг ҳузурларидан чиқиб, бозорнинг ўртасига етмасларидан Абдурраҳмоннинг жонлари узилди.
Абдурраҳмон ибн Сахр 57-ҳижрий санада вафот этдилар. Жанозаларини Валийд ибн Уқба ибн Абу Суфён ўқидилар.
Бу зот Расулуллоҳнинг хос кишилари, ровийлар султони, Давс ғуломи, мушукчанинг отаси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эдилар.
Канал: 👇
➥ http://t.me/Ibrat_dastur