ФАРҒОНАДА ТАШКИЛОТЛАР «НЕФТЧИ» КЛУБИ УЧУН МАЖБУРИЙ АБОНЕМЕНТ ХАРИДИГА ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА
Фарғона вилоятида маҳаллий корхона ва ташкилотлар «Нефтчи» футбол клуби ўйинлари учун абонементларни сотиб олишга мажбурланаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бир неча ташкилот вакилларининг айтишича, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ҳар куни йиғилиш ўтказиб, корхоналардан тез фурсатда пул ажратишни талаб қилмоқда.
Айни пайтгача ҳокимлик томонидан бу ҳолат расман тасдиқланмаган. Вилоят ҳокимлигига яқин манба “Нефтчи” футбол клуби моддий аҳволи яхши эмаслигини билдирди.
Ташкилот ва корхона вакиллари ўзаро суҳбатларда абонементлар мажбурий равишда сотиб олаётганини билдирмоқда. Уларга кўра, маблағ ажратмаган раҳбарларга маъмурий чоралар кўрилиши билан таҳдид қилинмоқда.
Спорт клубларини молиялаштириш кўпинча ҳомийлар, мухлислар ва маҳаллий бюджет ҳисобига амалга оширилади. Лекин, Фарғонадаги айрим тадбиркорларнинг айтишича, улар ўз маблағларини ажратишга мажбурланмоқда.
Фарғона вилоятидаги ҳолат Андижон ва Наманган билан таққосланганда, бу ҳудудларда футбол ривожи корхона ва ташкилотларга бундай босим ўтказмасдан йўлга қўйилгани айтилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube