❓ММИБДЎ лавозими сақланган ҳолда вақтинчалик директор вазифасини бажарганлиги учун қўшимча иш ҳаққи тўланадими?
Савол❓ Ассалому алайкум яхшимисиз . Ман мактабда ММИБДЎ лавозимида 2013 йил февраль ойидан буён ишлаб келмоқдаман. 2023 йил февраль ойидан мактабда директорлик вазифаси вақтинча бажариб туриш учун юклатилгани. Саволим директорлик вазифасини бажариб турганим учун қандайдир тулов ёки устама тулаш керагми йўқми .
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Агар директор лавозими ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига бириктирилган бўлса, унда ҳақ тўланмаслиги тўғри.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига мувофиқ буджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шу қоидага кўра бир неча касбда ишлаётган ходимга қўшимча 50 фоизгача ҳақ тўлаш мумкин.
Бироқ юқоридаги банднинг иккинчи хатбошисига кўра буджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ЎИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири директор йўқлигида унинг вазифасини бажариш саналади.
Шундай экан, агар директор лавозимида вақтинча ЎИБДЎ ишлаётган бўлса, унга қўшимча ҳақ тўланмайди.
Бироқ, бу лавозимда ММИБДЎ, ўқитувчи, психолог ишлаётган бўлса, унда юқоридаги низом 25-бандига мувофиқ ҳақ тўлаш лозим.
Демак, Сиз ММИБДЎ лавозимида ишлаб директор вазифасини ҳам бажараётганиз учун 50 фоизгача устама олишга ҳақлисиз. Устама пулини 2023 йил феврал ойидан бошлаб шу вақтгача ва бундан кейин ҳам ундириб беришларини сўраб Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб, Сизга 2023-йил феврал ойидан бошлаб шу вақтгача ва бундан кейинги даврда ҳам ҳар ой олишизда амалий ёрдам беради
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@Oylikhisoblaydibot