Савол❓Мен Т.Т.Б да хамшира булиб ишлайман. Хозирги кунда Россиядаман. Туловсиз татилга аризани статисимизга ташлаб кегандим у эса бермапди энди мени устимдан мудиримиз билдиришнома килиб мени ишдан бушатмокчи нима маслахат берасиз ишга тикланишимга?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Ходим ўз ҳисобидан таътил олишга ҳақли. Лекин бунинг тартиби меҳнат қонунчилига белгиланган.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
Шунга кўра ходим ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин.
Бироқ бу таътилни олиши учун у иш берувчи билан келишиши шарт. Агар келишувга эришилмаса, ходим бу таътилни ололмайди.
Лекин ходим МК 242-моддасида кўрсатилган шахслар тоифасига кирса, бу ҳуқуқдан иш берувчининг розилигисиз ҳам фойдаланишга ҳақли.
Меҳнат кодексининг 242-моддасида кўрсатиб ўтилган, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган ходимлар рўйхати:
Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача;
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга
Юқоридагиларга асосан, ходим Меҳнат кодексининг 242-моддасида кўрсатиб ўтилган рўйхатда бўлмаса, иш берувчи ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бермасликка ҳақли ҳисобланади.
Сиз иш берувчи аризангизга резолюция қўйиб, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисидаги буйруқ чиққандан сўнг, чет элга чиқишиз керак эди. Буйруқ чиқмасдан аввал, ўз бошимчалик билан чет элга кетиб, ишга келмаганингиз сабабли, иш берувчи сиз билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли ҳисобланади
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@Oylikhisoblaydibot