СЕВИНЧ ЁШЛАРИ...
Университетда уюштирилган тадбирда бутун дунёга машҳур компания раҳбари Хуршид Саҳиев аълочи талабаларга грант сертификатларини топширди. Сўнгра грант соҳиблари бўлган 10 нафар ёшлар билан бирга эсдалик учун суратга тушди. Шундан сўнг микрофонни қўлга олган Хуршид ака залда йиғилганларга юзланди.
- Мен бугун грантни қўлга киритган 10 нафар йигит-қизларни компаниямиз номидан табриклайман. Уларга ўқишда ва шахсий ҳаётларида катта муваффақиятлар тилайман! Омадларини берсин!
Яна бир гап. Бугун тушгача бўладиган барча учрашувларни бекор қилиб, университетга тадбир бошланишидан бир соат олдин келдим. Талабалар билан гаплашдим. Грант олаётганлар ҳақида фикрларини сўрадим...
Маълум бўлишича, грант олувчилар биринчи семестр якунлари бўйича тўплаган баллари асосида танлаб олинибди. Энг қизиғи 10-11-12 ўринларни эгаллаган талабалар бир хил балл тўплашибди. Лекин бугун 10-ўринга грант топширилиб, 11-12-ўринларда турган, лекин бир хил балл тўплаган икки нафар талабаларга нисбатан қандайдир маънода адолатсизлик бўлибди. Шунинг учун 11-12-ўринларни эгаллаган Гавҳар Қиличева билан Дилшод Абдуллаевга ҳам компаниямиз номидан грант ажратишга қарор қилдик...
Залда гулдурос қарсаклар янгради. Энг асосийси эса исмлари тилга олинган икки нафар талабанинг кўзларида севинч ёшлари қалқди. Улар қўлларини кўксиларига қўйганча Хуршид акага миннатдорлик билдиришарди...