*Қуръони Каримни тиловат қилаётганда нимани ният қиласиз?*
Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат савоб ва ажрни қасд қилиб ўқийдилар ..
Бу Қуръоннинг улуғ фойдаларини билмасликдан ва Набий соллалоҳу алайҳи васаллам айтганларидек Қуръонни ният ила ўқилганда унинг фазлига етиш ҳақида билмасликдандир:
*"إنما الأعمال بالنيات وإنما لكل امرئ ما نوى"* -الحديث-
"Албатта, амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлади".
Қуръон ҳаёт йўли(дастури)дир ..
Ва ният уламоларнинг тижоратидир ..
Мана шу асосдан келиб чиқиб ўзим ва опа-сингилларимга қироъат пайтида қуйидагича ниятда бўлишни келтириб ўтаман:
1- Қуръонни илм ва унга амал қилиш учун ўқияпман.
2- Қуръонни Аллоҳдан ҳидоятни мақсад қилиб ўқияпман.
3- Қуръонни Аллоҳ Таолога муножот қилиш мақсадида ўқияпман.
4-Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо топиш мақсадида ўқияпман.
5- Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқариши учун ўқияпман.
6-Қуръонни ўқияпманки, чунки унда қалб қаттиқлигини давоси, қалб ҳотиржамлиги, қалб тирилиши ва қалб яшаши бордир.
7- Қуръонни Аллоҳ Таолонинг зиёфати деб ўқияпман.
8- Қуръонни зикр қилувчилардан бўлай, ғофиллардан деб ёзилиб қолмай деб ўқияпман.
9- Қуръонни Аллоҳга иймон ва ишончни зиёда бўлиши учун ўқияпман.
10- Қуръонни Аллоҳ Таолонинг буйруғига бўйсуниш мақсадида тартил ила ўқияпман.
11- Қуръонни менга ҳар бир ҳарфи учун 10 яхшилик бўлиши учун ўқияпман. Аллоҳ хохлаганига (ҳасанотни)орттириб беради.
12- Қуръонни қиёмат кунида Қуръони Каримни шафоатига эришишим учун ўқияпман.
13- Қуръонни Набий Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашиш учун ўқияпман.
14- Қуръонни Аллоҳ у сабабли мени ва умматни даражасини кўтариши учун ўқияпман.
15- Қуръонни жаннат даражаларига кўтарилишим, виқор тожи кийдирилишим ва ота-онамга бу дунёда бўлмаган икки ҳулла(сарпо) кийдирилиши учун ўқияпман.
16- Қуръонни унинг каломи сабабли Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ўқияпман.
17- Қуръонни Аллоҳнинг аҳли ва унинг хослари бўлишим учун ўқияпман.
18- Қуръонни моҳир (қийналмай) ўқувчи мартабаси баланд, ҳурматланган фаришталар билан бирга бўлгани учун уни ўқияпман.
19- Қуръонни дўзах ўтидан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш мақсадида ўқияпман.
20- Қуръонни Аллоҳ билан улфат бўлишим учун ўқияпман.
21- Қарилик ёшига етмасимдан олдин Қуръонни ўқияпман.
22- Қуръон мени фойдамга ҳужжат бўлиши ва зараримга ҳужжат бўлмаслиги учун уни ўқияпман.
23- Мусҳафга қараш ҳам ибодат деб Қуръон ўқияпман.
24- Сакина тушиши ва мени раҳмат ўраб олиши, Аллоҳ мени ўзини хузуридагилар олдида зикр қилиши учун Қуръонни ўқияпман.
25-Аллоҳнинг хузурида яхшилик ва фазлга эришиш учун Қуръонни ўқияпман.
26- Қуръонни ифорим муаттар ҳидли бўлиши учун ўқияпман.
27- Дунёда адашиб кетмаслик ва охиратда бадбахт бўлмаслик учун Қуръонни ўқияпман.
28- Қуръон сабабли Аллоҳ хафаликларни ,ғам-қайғуларни кетказади, шунинг учун ўқияпман.
29- Қуръон менга қабримда ҳамроҳим, сиротда нур, дунёда тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ва жаннатга мени етакловчи бўлиши учун уни ўқияпман.
30- Қуръонни Аллоҳ мени тарбия қилиши, Росулуллоҳ с.а.в зийнатланган ахлоқ билан менга одоб бериши учун ўқияпман.
31- Қуръонни нафсимни ҳаққа машғул қилиш, ҳатто мени ботилга машғул қилмаслиги учун ўқияпман.
32- Қуръонни нафс, шайтон ва ҳойи-ҳавас мужоҳадаси(курашиш) учун ўқияпман.
33- Қиёмат кунида Аллоҳ мен билан кофирларни орасига Қуръонни тўсиқ-парда қилиши учун уни ўқияпман.
Қани Қуръон аҳлидан бўлиш учун олға!!
Бу шундай Аллоҳ билан бирга бўлган тижоратки, Аллоҳ унга ўзининг кенг фазлидан берадиган ва у атоси( берган ажр-савоби) ҳеч йўқ бўлмайдиган катта фойдани ўз ичига олгандир.
و ذكر فأن الذكري تنفع المؤمنين ..
"Ва эслатавергин.Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур
https://t.me/Hifz_Quranmp3