Олий суд ишларни кўриб чиқмаётганидан кўпчилик норози—Абдурахмон Ташанов!
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотимизга кейинги бир ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Олий судининг радномалари устидан 20 дан ортиқ шахслар мурожаат қилди.
Мурожаатларда судларнинг қуйи инстанцияларида, хусусан, тафтиш инстанциясида кўрилган ишлар бўйича шикоятлар қабул қилинмаётгани айтилади. Арзгўйларнинг иддаосича, уларнинг юқори инстанция судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи бузилмоқда.
Хўш, нима қилмоқ керак? Олий суд инстанциявий мурожаатлар ҳуқуқи бўйича тартибни исталган пайтда ўзига мослаштириб ололса, унинг "қонуний асос"ларини яратолса, биз нима қила оламиз?
Юксак савия ёки чуқуқ ҳуқуқий билим иддао қилмайман, аммо шундай савол қўя оламан: агар ҳар бир судланувчи Олий судга мурожаат қила олмаса, тўғрироғи, бу мўътабар идора ҳамма шикоятларни ҳам кўравермаса, нимага керак бу муассаса? Нега бу идорани боқишимиз, дунёни "бизда ҳам Олий суд бор", деган гапга ишонтиришимиз керак?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов
@Hazratali_uz