САЖДАДА ОЁҚЛАРНИ ЕРДАН УЗИЛИШИ
CАВОЛ: Саждада оёқлар кўтарилиб, ердан узилиши билан намоз бузилади дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Намоз бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждада икки оёқ бармоқларини ерга теккизиб туришни кўпчилик ҳанафий уламоларимиз вожиб амал дейдилар. Бунга қуйидаги ҳадиси шарифлар далил бўлади:
عن عبدالله بن عباس رضي الله عنهما: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "أُمِرْتُ أَنْ أَسْجُدَ عَلَى سَبْعَةِ أَعْظُمٍ: الْجَبْهَةِ - وَأَشَارَ بِيَدِهِ عَلَى أَنْفِهِ - وَالْيَدَيْنِ وَالرِّجْلَيْنِ وَأَطْرَافِ الْقَدَمَيْنِ" (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم)
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: “Етти суяк билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона (дея қўллари билан бурунгача ишора қилдилар), икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳудан келтирилган бошқа ривоятда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"إِذَا سَجَدَ الْعَبْدُ سَجَدَ مَعَهُ سَبْعَةُ أَطْرَافٍ: وَجْهُهُ وَكَفّاهُ وَرُكْبَتَاهُ وَقَدَمَاهُ" (رواه الإمام مسلم)
яъни: “Банда сажда қилганда у билан еттита аъзо сажда қилади: юзи, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадами”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиздан Имом Қудурий ва Имом Фахриддин Қозихон “Саждада оёқларни ерга қўйиш фарз амал саналади. Агар сажда асносида ҳар икки оёқ ердан узилса намоз бузилади”, – дейишган. Мўътабар фатво китобларимиздан яна бири “Фатавои ҳиндийя”да ҳам ушбу маъно қуйидагича таъкидланган:
وَلَوْ سَجَدَ وَلَمْ يَضَعْ قَدَمَيْهِ عَلَى الْأَرْضِ لَا يَجُوزُ وَلَوْ وَضَعَ إحْدَاهُمَا جَازَ مَعَ الْكَرَاهَةِ إنْ كَانَ بِغَيْرِ عُذْرٍ
яъни: “Намозхон сажда қилсаю, оёқларини ерга қўймаса, жоиз бўлмайди. Агар сабабсиз икки оёғидан (бирини кўтариб) бирини қўйса, макруҳлик билан намози дуруст бўлади” (“Фатавои ҳиндийя” китоби).
Сажда қилганда оёқ бармоқлари Қибла тарафга имкон қадар йўналтирилиши суннат. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом сажда қилганларида муборак оёқларининг муборак бармоқлари қиблага қаратилган бўлар эди.
وَعَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا سَجَدَ وَضَعَ يَدَيْهِ غَيْرَ مُفْتَرِشٍ وَلاَ قَابِضِهُمَا وَاسْتَقْبَل بِأَطْرَافِ أَصَابِعِ رِجْلَيْهِ الْقِبْلَةَ (رواه الإمام البخاري).
яъни: Абу Ҳумайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом сажда қилганларида икки қўлларини ёймасдан ва йиғмасдан (ўз ҳолича) ерга қўярдилар. Оёқ бармоқларини Қибла томонга қаратардилар” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, намозхон сажда қилганда оёқларини ердан узмасликка эътиборли бўлиши лозим экан. Акс ҳолда намозига путур етиши мумкин. Валлоҳу аълам.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI