❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


Сизда хаетга нисбатан талаб ,тушунмовчиликлар буляптими?
Оилангизда , ишингизда муаммолардан халос булишни истаяпсизми?
Калбшунос, Парапсихолог, Арт терапевт Гулнора Муталовага
мурожаат килинг:❤️
☎️-998935085550
https://t.me/Gulira'noPsixolog

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_кун

Қиш фаслининг охирги ойи, шаъбон ойининг иккинчи куни, ҳафтанинг якунловчи дақиқалари ҳаммамизга хайрли ва баракотли бўлсин. 🤲🏻 Янги ой янги муваффақиятларингизнинг дебочаси бўлиб келди иншааллоҳ🎉

💗​​ФЕВРАЛЬ

​​Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнаҳой...


Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча юз йилдирки куни қисқа ой.
Кўкламга етсин деб тезроқ одамлар,
Икки кунлик умрин кечган ҳойнаҳой.

Ўлмасбек Самарқандий


🌷Ассалому алайкум!
Бизни баҳорга етакловчи - февралнинг 1 чи куни муборак бўлсин, Азизлар!


#Руҳий_ривож

​ЎЗИНГИЗНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!!🌺

Барчани тинч қўйинг, ҳатто ўзингизни ҳам...шунда сиз ҳамма нарсага эга бўласиз!
✅Ўзингизга эркин нафас олишга рухсат беринг....
✅Ўз ҳаётингизга назар солишга рухсат беринг..
✅У билан яшашга ўзингизга рухсат беринг...
❌Биз барчани ўз қоидаларимиз ва тахминларимизга мослаштиришни бошлашимиз билан бизда ҳеч нарса ўхшамайди....
Ҳар доим атрофлагилардан нимадир олишга ҳаракат қиламиз...
Ҳаммага ниманидир исботламоқчи бўламиз....

Биз чалкашамиз, ўзимизни солиштирамиз, бошқаларнинг ютуқларидан ташвишланамиз, орқада қолишдан қўрқамиз, рақобатлашамиз...
аслида ҳаммаси оддий..
Бизга атрофдагилар биз уларга нимани берган бўлсак шуни қайтаради..

Биз ҳаётдан нима ҳоҳлашимизни биламиз, аммо боридан лаззатланишни билмаймиз..
ЎЗИНГИЗНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!!!
БАРЧАНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!!!
ЎЗИНГИЗ ГАРМОНИЯДА БЎЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ, СИЗ БОШҚАРАЁТГАН ОДАМЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШГА ЭМАС!!!!

✅Хурсандчилик билан уйғонишга ҳаракат қилинг...
✅Фикрларингиздан тортиб, уйингиз ойнасигача ҳар қандай даражада тозаликка ўрганинг.
✅Севганларингизга ишонишни ўрганинг, шунда сизнинг бошқарувингиздан озод бўлган инсонларнинг сиздан миннатдор бўлишларини кўрасиз...

💫агар мўъжиза кўришни истасангиз шунчаки ерга уруғ қаданг...
✨Кучга эга бўлишни ҳоҳлайсизми? унда танангизни борича яратилгани каби қабул қилиб севинг ва кузатинг...

ТАБИАТ ҚОНУНЛАРИ ЖУДА ОДДИЙ, аммо биз уларни мураккаблаштиришимиз билан бахтсизликни танлаймиз...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мулоҳаза

"Ғиштни берсангиз сизга яна ғишт берилади"

"Қанча кўп ғишт сизнинг қўлингиздан ўтса, шунча кўп қум қўлингизга ёпишади!"

Бунинг моҳиятини англаган инсон пул оқимини асосий қонунини англаган бўлади.
"Қанча келишини истасангиз шунчадан кеча олишга ҳам тайёр бўлишингиз керак!"




#яхши_ниятлар

Эрталаб уйғонганимизда кейин тўрт ниятни айтишликни ўзимизга одат қилайлик!

Биринчиси:

“АЛЛОҲИМ, Мен СЕНГА ТАВАККУЛ ҚИЛДИМ!”

️Иккинчиси:

“АЛЛОҲИМ, бу кунимни Сенинг розилигингга эришишга васила қилдим!

Уни мендан қабул қил.
Ва бу кунни менга осон ва баракали қил!”

️Учинчиси:

«Роббим, менинг Қалбимни кенг қил... Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).

Тўртинчиси
:

“Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - жуфтим, фарзандларим, яқинларимни топширдим.

Ўз Қудратингга лойиқи қадар уларни ҳифз - ҳимоя қил”!

Аллоҳ қилган тоат- ибодатларимизни қабули мақбул айлаб, дуоларимизни ижобат қилсин!

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Амийн


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲГА МУҲАББАТ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ МУБОРАК 
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


Репост из: ❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik
Уйланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар:
«Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у зот-нинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар.
Улардан бири: «Мен абадул абад тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умрбод рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди.

✔️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: «Шундай, шундай, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар» (Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифда уйланиш, оилали бўлиш «ибодат», «тақводорлик» ва «Аллоҳдан қўрқиш» маъноларига зид эмаслиги баён этилмоқда.

Уйланиш Аллоҳ таолодан энг қўрқувчи банда бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас» деганлари имкони бўла туриб никоҳда бўлмаслик, оила қурмаслик мўмин‑мусулмон учун мутлақо тўғри келмаслигини аён этади.

✔️Уйланмай, оила қурмай юриш мусулмонларга хос иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло инсон зотини яратган чоғида эркакни ҳам, аёлни ҳам жинсий рағбат билан яратган. Бу рағбат инсон учун, унинг бахт-саодати учун, инсоният келажаги учун керакли нарсадир. Бўлмаса, Аллоҳ таоло инсонни бундай қилиб яратмас эди. Ана шу жинсий майлни пок йўл билан қондириш зарур. Бу эса, шаръий никоҳ орқали амалга оширилади. Аксинча бўлса, турли ноқулайликлар, зарарлар келиб чиқади.

✔️Уйланмай, оила қурмай, жинсий майлни қондирмай юриш инсон табиатига зид ва зарарлидир. Ўзини жинсий алоқадан олиб қочган кишилар ўз соғлиқларига зарар етказибгина қолмай, инсон наслининг қирқилишига, дунёнинг хароб бўлишига сабаб бўладилар.

✔️Шунингдек, жинсий майлини пок йўл билан эмас, ҳаром йўл билан қондириб юрганлар ҳам ўзлари ва ўзгалар бошига, бутун инсоният бошига турли бало-офатлар келишига сабаб бўладилар.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Бахтиёр оила" асаридан.


Репост из: ❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.

Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.

Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.

Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.

Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.

Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...

Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.

Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳва йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.

Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!

Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...


Репост из: ❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik
#Ибрат

ЗОЛИМНИНГ ЖАЗОСИ

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
— Лаббай, устоз?
— Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин.

Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
— Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
— Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози.
— Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
— Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
— Йўқ, ҳеч нима демадим.
— Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
— Йўқ.
— Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт.

Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози:
— Гапирдингми? — деб сўради.
— Йўқ.
— Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
— Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
— Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари:
— Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
— Бу энди қандоқ бўлди?!
— Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар.

Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
— Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди.
— Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
"Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...

Жудаям зур хадис экан сизгаям илиндим


Репост из: ❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik
Ҳаётингизни ўзгартириш учун ҳозир нима қила оласиз?

Биринчи бўлиб ўзингиз миннатдор бўлган барча нарсаларнинг рўйхатини тузинг. Бу энергия оқимини ўзгартиради ва фикрларингизни ўзгартира бошлайди. Агар миннатдорчилик ёзгунга қадар сизда йўқ нарсаларга, шикоятлар ва муаммоларга эътибор қаратган бўлсангиз, бу рўйхатни тўлдирганингиздан сўнг фикрларингиз ўзгаради ва фикрларингиз ҳам янгиланади.

фойдали канал


Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.

Jaloliddinrumiyy🕊


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзан ичимда, ўзимга ўзим “Кошки дуо қилаётганимда, Аллоҳим насиб эт деявермай, Роббим хайрлисини бер, раҳматингни бер ”, деб сўраганимда эди дейман.

Аллоҳдан сўрашни ҳам илми бор.
Сўраётганингизда доимо сиз учун хайрли бўлганини сўранг.

Бойлик талабидамисиз?
Хайрли бойлик бер денг!

Жуфт талабидамисиз?
Дунё ва охиратим учун хайрли жуфт бер деб айтинг!

Фарзанд талабидамисиз?
Ўз ҳузурингдан, покиза, икки дунёда кўз қувончи ва раҳмат бўладиган зурриёт бер денг!

Уй талабидамисиз?
Хайрли маконлар насиб айла денг!

Ризқ талабидамисиз?
Ҳалол, хайрли ризқ эшиклари оч денг!

Афв талабидамисиз?
Қайтиб гуноҳга яқинлаштирмайдиган шаклда афву эт Роббим деб ёлворинг!

Фақат узоқ умр сўрайвермай, умрингизга барака, раҳмат ҳам сўранг!


Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз, эвазига юзингизга тупиришади, сабабсиз четга суришади, турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!"
"Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз...

Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам беришади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи қийшаймаслиги учун, ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг...

Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча...

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда...

Дунё шунақа!

Умму Зайнаб


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.

Мухтожга ёрдам қил ва хаммага табассум ила боқ.

Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор.
✍️Мавлоно Румий

🕊Ассалому алайкум, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!🕊

🕌Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга бошланган Якшанба кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ризк Аллохдандир🤲

Показано 20 последних публикаций.