#Ана_ҳолос
🤦♂Жиззахдаги шифохонада янги туғилган эгизак чақалоқнинг бири ўғирлаб кетилди
Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
🤦♂Жиззахдаги шифохонада янги туғилган эгизак чақалоқнинг бири ўғирлаб кетилди
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида эгизак фарзандларни дунёга келтирган.
Бироқ 31 январь куни соат 19:30 атрофида 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, боласини ўғирлаб кетган.
“Болангизни шифокор кўригига олиб бораман, қорни дам экан”, – дея, чақалоқни олиб, қайтиб келмаган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Номаълум шахснинг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, унга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахс тегишли тартибда ушланган.
Маълумот ўрнида, чақалоқ соғ-саломат онасига қайтарилган.
Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз