❓
Ёшим 25 да. 2 йил оралиғида менда ортиқча вазн ҳосил бўлди. Кам овқат ейман, кўп асабийлашиш ҳам семиришга олиб келадими?
🔘 Сарвиноз Намозова
✍️
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🟣 Семизлик - организмда ортиқча ёғларнинг тўпланиши сабабли тана вазнини меъёрдан 20-30 фоиз ва ундан ортиб кетиши.
🔷 Сабаблари:
✔️ Қабул қилинган энергияни сарфланган энергиядан кўп эканлиги - кам ҳаракатлик;
✔️ Ирсий мойиллик;
✔️ Ёғ ҳужайраларининг ортиқча фаоллиги;
✔️ Безлар фаоллигини бузилиши(қалқонсимон ва меъда ости);
✔️ Психологик бузилишлар.
✔️ Касаллик келиб чиқишини асосий сабаблари 80 фоиз ҳолларда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ.
🔻Олдини олиш:
🔹Овқат таркибида кам углевод ва ёғ, кўпроқ оқсил ва клетчатка сақловчи маҳсулотлар истеъмол қилиш.
🔹Кунига 30-40 дақиқа жисмоний машқлар: юриш, югуриш, сузиш кабиларни бажариш.
🔹Психоэмоционал ҳолатларни тўғрилаш ва барқарорлаштириш лозим.
❇️ Хулоса қилиш мумкинки, асабийлашиш ҳам сабаблардан бирига айланиши мумкин.
👩⚕
@Ginekologiya - Аёллар
Саломатлиги учун фойдали канал