Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сийратларидан
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - «Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахс менман. Аввалги шафоатчи менман. Аввалги шафоат қилинувчи менман» - дедилар (Имом Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - «Қиёмат куни жаннатнинг эшигига келиб очишни сўрайман. «Сен кимсан?» дейилади. «Муҳаммадман», дейман. «Сенга амр қилинганман. Сендан олдин ҳеч кимга очмайман» - дейилади» (Имом Муслим ривояти)
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон «йўқ»- демаганлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Амрадан ривоят қилинади: - «Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» дейилди. «Одамларнинг бири эдилар. Кийимларини ямар эдилар, қўйларини соғар эдилар, ўзларига хизмат қилар эдилар» - деди» (Аҳмад, Бухорий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган)
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi