Ҳатто тоғлар беролмас бардош
Кўзингиздан оқса сим-сим ёш.
Тонг отмайди, чиқмайди қуёш,
Менинг қуёшимсиз Онажон!
Топганим ҳам татимас сизсиз,
Зулмат ичра қоларман нурсиз,
Сиз мен учун бебаҳо дурсиз,
Менинг давлатимсиз Онажон!
Бахтим бисёр, омадим бисёр,
Шоним бисёр, шухратим бисёр,
Сизсиз ғамим, кулфатим бисёр,
Менинг қувончимсиз Онажон.
Номингизни куйга соламан,
Шэър ёзаман, ўйга толаман,
Дилдан чиққан ажиб ноламан,
Менинг саньатимсиз Онажон!
Кутасиз келсам гар бемаҳал
Кутасиз тун бўйи то сахар.
Муштоқсиз йўлимга ҳар маҳал
Менинг ягонамсиз Онажон!
Баъзан дўст кўнглимни оғритар
Аччиқ сўз кўнглимни оғритар.
Сиз эса йўлимни ёритар,
Менинг юлдузимсиз Онажон!
Кўзингиздан оқса сим-сим ёш.
Тонг отмайди, чиқмайди қуёш,
Менинг қуёшимсиз Онажон!
Топганим ҳам татимас сизсиз,
Зулмат ичра қоларман нурсиз,
Сиз мен учун бебаҳо дурсиз,
Менинг давлатимсиз Онажон!
Бахтим бисёр, омадим бисёр,
Шоним бисёр, шухратим бисёр,
Сизсиз ғамим, кулфатим бисёр,
Менинг қувончимсиз Онажон.
Номингизни куйга соламан,
Шэър ёзаман, ўйга толаман,
Дилдан чиққан ажиб ноламан,
Менинг саньатимсиз Онажон!
Кутасиз келсам гар бемаҳал
Кутасиз тун бўйи то сахар.
Муштоқсиз йўлимга ҳар маҳал
Менинг ягонамсиз Онажон!
Баъзан дўст кўнглимни оғритар
Аччиқ сўз кўнглимни оғритар.
Сиз эса йўлимни ёритар,
Менинг юлдузимсиз Онажон!