Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимлар учун юксакларга парвоз этган зўрман мен,
Лекин улар билмайдилар хали хамон ғўрман мен,
Ёнимдаги Жаннатимни кўролмаган кўрман мен,
Чин манзилим ёнимда-ю узоқларни кўзлабман,
Ёнгинангда юрибману қариганинг сезмабман.
Дунёга келтирибсан, оқ ювиб оқ тарабсан,
Умри узоқ бўлсин деб яратгандан сўрабсан,
Тонг саҳарда кузатибсан тун бўйи йўл қарабсан,
Менчи? Ўйнаб кулибман зерикмабман, безмабман,

Сал йўталсам дармон қилиб кўрпачага ўрардинг,
Хол ахволим сўраб тинмай парвоналар бўлардинг,
Қош кўзларим лат еса гар узоқданам кўрардинг,
Неча йилки оёқларинг зир қақшаркан билмабман,

Қайга кетти жоним онам, камон қошларинг қани,
Оқ рўмолинг остидаги қаро сочларинг қани,
Гулдай хуснинг қани она, дурдай тишларинг қани,
Ҳаёлда ҳамон навқирон суратингни чизяпман,

Ўғлимдан гўшт юборгандим сенга қўй сўйганимда,
Роҳат қилиб егандир деб ўзимча ўйладимда,
Анча бўлибди а она гўшт емай қўйганингга,
Мен нотавон нодон фарзанд эътибор ҳам бермабман,

Ой ўтаркан, йил ўтаркан, кун ботиб тонг отаркан,
Онаизор фарзанд нима берса шуни ютаркан,
Қариганда хатто нон ҳам ошқозонга ботаркан,
Юмшоқ нонни қаймоқ билан чойга қўшиб бермабман,

© Отабек Одилов