Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланади?
Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
Ирландиялик пиво ишлаб чиқарувчи Aртур Гиннес 27 ёшида пиво бизнесига қўл уради. У “Гиннес” номи билан ўзининг пиво заводини ташкил қилади. 1759 йилда Aртур Гиннес Дублин шаҳри (Ирландия)да пиво заводини қурган. 1833 йилга келиб, у Ирландиядаги энг йирик пиво заводига айланади.
“Гиннес” пиво заводининг ижрочи директори Ҳю Бивер, 1951 йилда овга чиқади. Ов пайтида олтин тусли ржанка қушини мўлжалга ола олмайди ва қолган овчилар билан бу қуш Европадаги энг тезучар қушлигини айтиб баҳслашиб қолади.
Орадан 3 йил ўтгач, Ҳю Бивер яна шу мавзуда баҳслашади. Бу гал эса у ржанка қушининг учиш тезлигини Шотландия каклиги билан таққослайди. Ўша пайт Ҳю Биверга ажойиб ғоя келади. У жавобсиз ва мавҳум кўринган баҳсларни ҳал қилишга ёрдам берадиган ягона манба яратилиши кераклиги ҳақида ўйлаб қолади.
Ҳю Бивернинг орзусини амалга оширишга “Гиннес” пивохонасининг яна бир ҳодими – енгил атлетикачи Кристофер Чатвей ёрдам беради. Чатвей университетидаги дўстлари Норрис ва Росс МакУайртерларга ўзининг фикрини айтади. Улар ҳамкорликда, ўзларининг китоб яратиш бўйича ғояларини “Гиннес” пивохонаси раҳбариятига тақдим этишади. Раҳбариятга маъқул келади ва улар бу учун маблағ ажратиб беришади.
Зоолог, физиолог, метеоролог, ботаник ва бошқа олимларга минглаб хатлар юборилади ва маълумотлар тизимлаштирилади. Барча маълумотлар саралаб олингач, 1955 йил 27 августда Aртур Гиннес шарафига номланган 198 бетлик китобнинг биринчи нусхаси чоп этилди. Aтиги 3-4 ой ичида бу китоб Буюк Британияда 1-рақамли бестселлерга айланди.
Ҳозирги кунга келиб, "Гиннес рекордлари китоби" бутун дунёда инглиз тилида чоп этилади. Ундан ташқари, яна 37 тилга таржима қилинган.
Каналга уланиш👇
@akademik_burchak