Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрида жарима майдонига олиб кирилган автомобил ҳайдовчисидан йўлланган мурожаат юзасиданЖорий йилнинг 31 январь куни Марғилонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилган ҳамда 300 дан зиёд қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилган.
Дарҳақиқат, кўпгина ЙТХ ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига амал қилмаслиги ортидан содир бўляпти.
Агарда ушбу фуқаролар белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиб ҳаракатланганида, бу каби навбатлар вужудга келмасди.
Транспорт воситалари эгалари расмийлаштирилган жаримани тўлаб, ҳуқуқбузарликни бартараф этганидан сўнг, автомобиллар жарима майдонидан белгиланган тартибда олиб чиқилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Обуна бўлинг👉 @Fargona24