ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 январ куни яқин ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариш орқалигина ҳолатингизни яхшилай оласиз. Яхшиликка, муваффақиятга эришиш учун бошқа йўл йўқ. Атрофдагиларга ички сирларингиз ва режаларингизни ошкор этманг. Оиласизларга куннинг иккинчи ярмида романтик учрашув насиб этади. Оилалилардан кимдир сафарга чиқиши мумкин. Иккиси ҳам муваффақиятли кечади. Фақат сафарга ўзингиз билан кимнидир ҳамроҳ қилиб олинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Оила ва кўчада ўзингизни хотиржам тутинг. Жаҳлдорлик ёки қўполлик билан мақсадга эришиб бўлмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда сергаклик билан, тафаккурингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда вазиятга ўзгартириш киритишга уринманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Оилалиларнинг жанжал чиқмаслиги, оилада аҳиллик ҳукм суриши учун жуфтига ён беришдан бўлак имкони йўқ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 январ куни қиз-жувонлар дўкон айланиб, ўзлари учун янги кийимлар сотиб олиш билан банд бўлишади. Қоматингиз кўркамлигича қолишини истасангиз, хамирли ва оқсилга бой таомлар истеъмолидан тийилинг. Қариндошлардан бири билан кун давомида жиддий суҳбат кутиб қолади. Шу суҳбат барча англашилмовчиликларга нуқта қўяди. Кечқурун албатта тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Куннинг биринчи ярмида суйганингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Қарангки, шу даҳанаки жанжал бир-бирингизни тушунишда янги йўл очиб беради. Куннинг иккинчи ярмини деярли молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишга бағишлайсиз. Шамоллаган бўлсангиз, халқона усуллар ёрдамида даволанишни бошланг. Албатта ёрдам беради. Кечқурун ёши улуғ қариндошларга мурожаат этиб, ҳаёт масаласида маслаҳатлар олинг. Келгусида асқотади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 январда майда-чуйда ишларни бажариш билан куннинг ярмини ўтказасиз. Ундан кейин эса асосий, энг мушкул юмушлар бош кўтаради. Бугун аёллар учун ташқи кўринишига ижобий тус бериш муваффақиятли кечади. Диетологга, косметологга бориб келиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун баъзилар шахсий иш билан ўзга шаҳарга сафар қилиши мумкин. Сафарингиз аъло даражада ўтади, ишонинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оиласиз бўлсангиз, бугун куннинг биринчи ярмида орзуингиздаги инсонни учратиб қолишингиз кутилмоқда. Лекин танишишнинг оригинал йўлини топинг. Кам бўлмайсиз. Тезника воситаларидан фойдаланиш, уй таъмири ва рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилиш омадли кечади. Ким биландир ҳамкорлик қилиш орқали моддий аҳволингизни ҳам язшилаб олиш имкони бор. У дўстлардан бири бўлиб чиқади.
@FERUZABONU347