Польша Халқ таълими вазирлигининг Мазовия воеводлиги бўйича таълим Кенгаши раҳбари Виолетта Кшижановская билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки давлат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Польшада ўқиш истагида бўлган ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатларини нострификация қилиш ва қонунийлаштириш тартиби хусусида фикр алмашилди.
Польша томонига Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.