Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Элчихона “колл-марказ”ига қуйидаги ҳолатлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
1. Варшава шаҳрида тизза қопқоғи жароҳати олиши сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Я.С. (2005 йил Тошкент шаҳрида туғилган).
2. Краков шаҳрида автоҳалокат оқибатида оёқ ва қўл суяклари синганлиги сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Ш.Ш. (2002 йил Самарқанд вилоятида туғилган).
Элчихона консуллик бўлими томонидан беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг тезкор эвакуация қилиниши бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу жумладан, LOT авиакомпанияси орқали авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилди.
Я.С. ва Ш.Ш.лар Ўзбекистонга қайтарилиб, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар ҳозирда ватанда тиббий муолажа ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқдалар.
Ҳурматли фуқаролар, Элчихона доимо фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини эслатиб ўтамиз.
🇺🇿🇵🇱Элчихона телеграм саҳифасига обуна бўлинг.
☎️+48 22 894 62 30