Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польша Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Юстина Хшановска билан учрашув ўтказдилар. Музокаралар давомида консуллик-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг Польшада таҳсил олиш учун визаларни олиш жараёнида кузатилаётган муаммолар, ҳужжатларнинг нострификацияси ва Польшада вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2025 йилда Тошкентда икки мамлакат ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.