ШОККА ТУШДИМ. Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун ишхонамизда бўлган воқийға мени чунонан шокка туширди.
Бу муштипаргина ҳаётимда бир ўзим шокланаманми, қолганлар ҳам шоклансин деб сизларга ҳам улашмоқ истаюр бу суюқ кангул.
Шу десангиз, бугун ҳар доимгидек ишлаб ўтирибмиз. Биз билан ишлайдиган бир аёлнинг 4- синф фарзанди, офисга йиғлаб келиб қолса денг. "
Нима бўлди?" деб сўрасак, дўсти билан урушиб қолибди.
Ана энди, мана шу жойида боланинг онаси : "
Сен иплос ўзинг ёмонсан. Янги кийимни расво қилибсан!" ёки, "Сени урган ярамас ким бўлди? Ҳозир, ота-онасининг олдига бориб дабдаласини чиқариб келаман!" деса керагов, деган иккита вариант келди.
Йўқ, мен қилган иккита таҳмин ҳам ухлади. Боланинг онаси : "Ҳа, нима бўлди? Нима сабабдан дўстинг билан урушдинг?" деди.
Мени шокка туширган жойи машетта. Бола : "
Дўстим билан кўчада ўйнаётган эдик. Ўша дўстим ширинлик еб, ширинликнинг қоғозини ерга ташлади. Мен унга чиқиндини ерга ташлама. Махсус чиқинди қутисига ташла. Ҳамма чиқиндини ерга ташлайверса, кўчалар чиқиндихона бўлиб кетади. Ер шарига, об-ҳавога зарар келтиради дедим. Шу гапимдан кейин ҳам ташлаган чиқиндисини олмасдан кетиб қолди. Кейин мен чиқиндини ердан олиб чиқинди қутисига ташладим-да, унга ахмоқ дедим. Шунга урушиб кетдик" деса бўладими?
Тасаввур қилаяпсизми? 4 синф боласи нималар деяпти? Фақат Японияни, ўз кўчасини, ўз маҳалласини тоза тутиш ҳақида гапирмаяпти.
Ер шари деяпти)) Қойилотун-қойилун)Бяғи ундан ҳам қизиқ. Она боласининг гапини эшитиб : "
Кўчаларни тоза сақлаш, қоидага риоя қилиш деган тоза қалбингни оғритмоқчи эмасман. Аммо, дўстинг билан бунақа урушиб кетишинг яхшимас. Бир марта огоҳлантириб, эшитмаса, ўзинг олиб чиқинди қутисига ташла. Яна давом эттирса, ўқитувчинга хабар берганинг яхши деб ўйлайман" деса бўладими?
4- синф боласи билан катта одамдек гаплашига тасаннотун-тасонун деб юбордим.
Шунақа гаплар аслзода ўқирманлар. Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, - ҳа, майли хулоса қилмайман.
Мурғаккина ҳаётимда хулоса қиламан деб ўзимни ўзим қийнамай. Мен бечора кўп эмас, яна 80 йилгина хотиржам яшаб олсам бўлди)) Барчаларингиз аслзода, зиёли, устоз инсонсизлар. Шундай экан, хулосани ўзингизга қолдирамиз!
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Кимонолардан сўранг)
Каналга уланиш👈