БОЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлса-да, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади. Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа-гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», - деганлар. Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳ таолонинг улуғ, шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади: «Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?» (Зуҳо сураси 8-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», - дедилар» (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», - дедилар» (Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди» (Абу Довуд ривояти). Биз мўмин-мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолодан куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан сақлашини ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!
«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.