Окситоцин гормони нима?
Инсон миясида 4 та нейрокимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар биз "бахт" деб таърифлайдиган туйғуни келтириб чиқаради.
Эндорфин - жисмоний оғриқни бостиради ва ижобий ҳис-туйғуларни кучайтиради.
Дофамин - мотивация ва машаққатли меҳнатдан сўнг муваффақиятга эришилганда пайдо бўладиган туйғу учун жавобгардир. У бизни мақсадимизга эришганимиз учун "мукофотлайди".
Серотонин - қарор қабул қилиш, салбий ҳис-туйғуларни бостириш ва ўзига ишонч ҳиссиётлари учун жавобгардир. У бошқалар томонидан тан олинганимизни ҳис қилганимизда ривожланади - бу бизга куч беради ва бизни яхшироқ ишлашга мажбур қилади. Айрим манбаларга кўра, серотонин етишмовчилиги депрессияга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга серотониннинг ҳолати овқат ҳазм қилиш (масалан, очлик ҳисси) ва тананинг умумий сезгирлиги билан ҳам боғлиқдир.
Окситоцин - бу ижтимоий алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган гормон тури ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқарилиши одамларнинг бир бирига тегиниши орқали фаоллашади.
Окситоцин - биз дунёга келган вақтда пайдо бўладиган бахтнинг биринчи гормонидир. У бола дунёга келган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарила бошлайди.
Давоми...
https://t.me/DrGavharDarvish