АЛ-КИНДИЙНИНГ «ҚАЙҒУДАН ХАЛОС БЎЛИШ» КИТОБИ ИЛК ПСИХОТЕРАПЕВТИК АСАР
Биринчи файласуф қомусий олим, «Ақл ҳақида», «Қалб ҳақида фикрлар», шунингдек, «Қайғудан халос бўлиш» каби асарларни ўз ичига олган катта илмий мерос (250 га яқин) соҳиби Абу Юсуф ал-Киндий (801–873) ҳисобланади. Уни шунингдек, дастлабки мусулмон психотерапевти дейиш ҳам мумкин.
Ал-Киндийнинг фикрича, «қайғу» – бу биз яхши кўрган нарсамиз ёки инсонимизни йўқотиш оқибатида юзага келадиган руҳий ҳасрат ёки ўзимиз истаган нарсага эришолмаганимизда пайдо бўладиган туйғудир. Киндий депрессия билан курашишда когнитив усулларни қўллайди. Йўқотиш оғриғини қисман бўлсада камайтириш учун олим бизга ақл идрок оламидан фойдаланишни таклиф қилади, яхши кўрган нарсамизни ақл идрок оламида сақлашимиз керак, зеро бу оламда ҳеч ким бизни бирон нарсамизни олиб қўёлмайди. Қайғу – бизнинг ичимизда пайдо бўлмайди, балки биз уни ўзимизга жалб қиламиз.
«Қайғудан халос бўлиш китоби» бизга инсоннинг дунё ҳаётида қандай қилиб бахтга эришиши мумкинлигини тушунишимизга имкон беради. Китобда «бир қатор психотерапевтик тавсиялар» келтирилган бўлиб, уларнинг умумий қоидаси қуйидагича:
«Агар биз хоҳлаган нарса йўқ бўлса, бор нарсани хоҳлашга ўрганишимиз керак».
Кириш қисмида муаллиф бизнинг ҳодиса ёки нарсаларни ёқимли ёки ёқимсиз деб ажратишга одатланиб қолганимизни, агар ақл ёрдамида ўзимизни фақат ижобий нарсаларга ўргатадиган бўлсак ҳаётимиз янада яхшиланишини баён қилади.
Ал-Киндий қайғудан узоқ бўлишга ёрдам берадиган 10 тавсияни келтиради:
1. Ҳар қандай қайғу – биз ёки бегона одам томонидан қилинган ҳаракат натижаси бўлади, шундай экан қайғуга сабаб бўлиши мумкин бўлган ишларни қилмаслик керак.
2. Агар бошқа одамнинг ҳаракати туфайли қайғуга тушадиган бўлсак, авваллари қайғули ҳолатлардан қандай чиқиб кета олганимизни эслашимиз ва бу қайғуни ҳам хурсандчиликка айлантиришга уринишимиз лозим.
3. Қайғу вақтинчалик ҳолат; қайғули ҳолатни бошидан ўтказган одамлар ҳам хурсанд бўлиши ва қувониши мумкин.
4. Бошқа томондан олганда бахтсизликлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Шунинг учун ҳам инсон ғам ва қайғулар мавжуд оламда яшашга ўрганиши керак.
5. Ҳасад инсонни заҳарлайди. Шунинг учун бирон инсоннинг сиздан кўпроқ нарсага эга бўлишига кўникишингиз лозим.
6. Кимга нима беришни биз ҳал қилмаймиз, шунинг учун ҳам бирон нарсани йўқотган бўлсак, бу бизнинг иродамиз эмаслигини унутмаслигимиз керак. Бирон нимага эга чиқишимиз ҳам бизга боғлиқ эмас. Шундай қилиб кимдир ниманидир йўқотса, бошқаси унга эга бўлган бўлади.
7. Инсон ҳаёти учун унчалик ҳам зарур бўлмаган нарсаларни қўлга киритишга уринади, уларни ололмагач қайғуга тушади. Борлиқ шундай тартиб билан барпо қилинганки, улкан кит учун ҳам етарли озуқа мавжуд. Шунинг учун ҳам вақтингизни сизга керак бўлмаган нарсаларга эришиш учун сарфламанг.
8. Нарсаларнинг моҳиятини англашни ўрганиш лозим ва бефойда нарсадан узоқ бўлиш керак. Хатто ўлим ҳам ижобий хусусиятга эга – инсон дунёдаги қийинчиликлардан қутулади.
9. Ниманидир йўқотганингизда унутманг, сизда бошқа руҳий ва моддий нарсалар бор ҳали.
10. Ҳар қандай йўқотишни ижобий қабул қилиш лозим, чунки ҳар йўқотиш бизнинг келажакдаги йўқотишларимизнинг камайишига сабаб бўлади.
Хулоса сифатида Киндийнинг «Қайғудан халос бўлиш» психотерапия борасидаги дастлабки асарлардан бири дейишимиз мумкин.
https://t.me/DrGavharDarvish