ХАБАР ҚИЛИШЛАРИЧА,
Ҳазрати Исмоил алайҳиссалом бир куни бир дўсти билан ҳамроҳ бўлиб борар эди. Бир уй эшигига етганларида дўсти:
«Эй Исмоил, бу уй менинг уйимдир. Агар ҳамроҳлигимни дўст тутсанг, менинг бу уйда бир оз ишим бор. Мен кириб ишимни саранжом қилиб чиққунча, сен шу ерда тургин, мен дарҳол қайтиб чиқаман»,-деди.
Исмоил алайҳиссалом бу ваъдани қабул қилиб, ташқарида қолди. У киши уйига кириб, айтган ишини саранжом қилди. Аммо ҳазрат Исмоил (алайҳиссалом) ҳолини хотиридан чиқариб қўйди. У уйнинг яна бир бошқа тарафидан ҳам йўли бор эди.
Ундан чиқиб яна бир томонга равона бўлди.
Алқисса, уч кун ўтгандан кейин у киши уйи томон аввалги тарафдан яна келди. Кўрдики, ҳазрат Исмоил (алайҳиссалом) унинг эшигини олдида интизор ўтирибди.
Ундан сўради:
«Жаннат дарахтининг меваси ва миллат отасининг ўғли, бу ерда нима учун ўтирибсан?»
Исмоил алайҳиссалом жавоб берди:
«У замон, мени шу ерда ваъда билан ўтирғизиб эдинг, шу ваъдани сақлаб, сенинг қайтиб чиқишингга кўз тутиб, ҳозиргача ўтирибман».
У киши сўради:
«Мени кечикиб кетганимни билиб, нима учун туриб кетмадинг?»
Ҳазрати Исмоил (алайҳиссалом) деди:
«Сен келгунингча туришга ваъда берган эдим. Ваъдамга қарши боришни раво кўрмадим.
Агар йиллар ўтиб келмасанг ҳам, шу ерда ўтирар эдим. Бу кўчадан кетмас эдим».
Шунинг учун Ҳақ субҳанаҳу ва таъоло Исмоил алайҳиссаломни ўз каломида шундай тавсиф қилди:
اِنَّهُ كَانَ صَادِقَ الْوَعْدِ
яъни,
«Исмоил пайғамбариким, ваъдасида содиқ ва аҳдига вафо қилгувчи эди»
(Марям сураси, 54 оят).
Байт:
Аҳд айлабон уҳдасидин чиқса ҳар неку ниҳод,
Ҳар на ким қилдинг гумон ул бўлғуси андин зиёд.
Маълум бўлдики, халқнинг аҳдига вафо қилиш ёқимлидир.
Ундан кейин, махфий қолмасинки, Холиқнинг аҳдига вафо қилиш ундан ҳам ёқимлироқ эрур.
🌿☘🍀🌺🌸🌿🍀☘
https://t.me/Dostlar_uz_kanali