ХОТИН ЖАВОБ СЎРАСА
(ҳазил шеър)
Уч кун аввал рафиқам чойимга шакар солди,
Ҳайратдан боқиб турсам, дардини айтиб қолди.
Ҳайит экан, майлими, бориб келсам уйимга,
Қизиқиб кўрди хотин, тушаркан не кўйимга.
Майли, дедим паст кетмай, байрам ахир тезроқ бор,
Уч кун дам ол уйингда, онангни қилгин безор.
Қайтиб қолмасин дея, ўзим элтиб ташладим,
Уйга келиб ўзимча кайфим суриб бошладим.
Ким гап бошласа дарҳол, гапнинг кўзин ўйганман,
Энди не бўлса бўлар, катта кетиб қўйганман.
Анчадан бери ёлғиз кўрмаган эдим яшаб,
Ҳайитни нишонладим якка моховга ўхшаб.
Шунда ҳам паст кетиш йўқ, ўтиб кетсин нарига,
Дардим ичимда асли, зўрға чидаб барига.
Худо ҳам ҳар инсоннинг баъзан синар сабрини,
Хотин кетиб уйига, билдим роллтон қадрини.
Уч кун ҳайҳот уйимда яшадим бегонадай,
Бўлдим ўзимга ота, ҳам меҳрибон онадай.
Ҳар бир инсоннинг жуфти ёнида бўлсин экан,
Фарзандлари қийқириб, бағрида тўлсин экан.
Барча эркакка бугун Комил айтар нақдини,
Хотин жавоб сўраса, ўйлаб айтинг вақтини.
@diyonatlilar