ЙЎЛОЛДИ НИЯТ
Ўзим билан дучлатдинг,
Ўзим билан дўст қилгин.
Бу дўстликни ёмондан
Йироқ, бекам-кўст қилгин.
Виждонимни бўйимдан
Баланд қилгин, уст қилгин.
Дарё дил бер, ул дарё
Тошиб, музни билмасин.
Чанқоққа сув тутиб у
Кейин миннат қилмасин.
Гар чанқоқ босмас бўлса,
Унда дарё бўлмасин.
Саманим қанотига
Куч-қувват бер, қудрат бер.
Эл қатори бизга ҳам
Назарингдан ҳиммат бер.
Овозимга ҳикмат бер,
Парвозимга ҳикмат бер.
Дардмандга даъво бўлсин,
Ҳар дардим дармон деб бер.
Товоним ерга михлаб
Курагим осмон деб бер.
Боққа мени, андалиб
Тўра Сулаймон деб бер.
© Дилмурод Дўст
@Dil_Dost
Ўзим билан дучлатдинг,
Ўзим билан дўст қилгин.
Бу дўстликни ёмондан
Йироқ, бекам-кўст қилгин.
Виждонимни бўйимдан
Баланд қилгин, уст қилгин.
Дарё дил бер, ул дарё
Тошиб, музни билмасин.
Чанқоққа сув тутиб у
Кейин миннат қилмасин.
Гар чанқоқ босмас бўлса,
Унда дарё бўлмасин.
Саманим қанотига
Куч-қувват бер, қудрат бер.
Эл қатори бизга ҳам
Назарингдан ҳиммат бер.
Овозимга ҳикмат бер,
Парвозимга ҳикмат бер.
Дардмандга даъво бўлсин,
Ҳар дардим дармон деб бер.
Товоним ерга михлаб
Курагим осмон деб бер.
Боққа мени, андалиб
Тўра Сулаймон деб бер.
© Дилмурод Дўст
@Dil_Dost