Репост из: Мансур ЖУМАЕВ шеърлари
САРДОБАДА
Дилмурод ДЎСТга
Нима фойда ёзғириб
йўллар совуқ мор бўлса,
Гулистоннинг ёмғири
Сардобада қор бўлса?!
Соя солган паҳлавон
булутмикан, тоғмикан...
даштлардаги қадрдон
омонмикан, соғмикан?!
Кенгликларни кўмса қор,
кўркин кўрар чоғлар йўқ.
Сардобада шўрхок бор,
Сардобада тоғлар йўқ...
Тун,
отелда ҳисобот
тўлдирса тўлиб кучга,
кечиргайми шоирни
блокнот билан ручка?!
Билса оёқ, бош қанда,
дурустмикан оғлари:
кетган бўлса Тошканга
Сардобанинг тоғлари?!
25 февраль 2021 йил, Сардоба.
© Мансур ЖУМАЕВ
Дилмурод ДЎСТга
Нима фойда ёзғириб
йўллар совуқ мор бўлса,
Гулистоннинг ёмғири
Сардобада қор бўлса?!
Соя солган паҳлавон
булутмикан, тоғмикан...
даштлардаги қадрдон
омонмикан, соғмикан?!
Кенгликларни кўмса қор,
кўркин кўрар чоғлар йўқ.
Сардобада шўрхок бор,
Сардобада тоғлар йўқ...
Тун,
отелда ҳисобот
тўлдирса тўлиб кучга,
кечиргайми шоирни
блокнот билан ручка?!
Билса оёқ, бош қанда,
дурустмикан оғлари:
кетган бўлса Тошканга
Сардобанинг тоғлари?!
25 февраль 2021 йил, Сардоба.
© Мансур ЖУМАЕВ