Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. “Жўйжангал” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 19 турдаги умумий баҳоси 151,1 млн сўмлик 5 964 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Ж. (муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Б.Д. ўзаро тил бириктириб “Боғишамол” даҳасидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги умумий баҳоси 38,3 млн сўмлик 1974 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz