Бухоро ва Наманган вилоятларида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро А.Ф.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 10 турдаги жами 5 947 қути дори воситасини 114 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Поп тумани бўлими, ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu-2” русумли автомашинаcи тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчиси дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Р.нинг топшириғига асосан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 6 600 дона “Амписульбактам” номли дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz